Latest news

21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  37 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  5 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди" News

Драган Черан: "Навбаҳор"га урилган голда 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди"

Бугун 4-турнинг марказий ўйинида "Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:0).

Муросасиз кечган ўйинда Драган Чераннинг ягона голи майдон эгаларига навбатдаги уч очкони келтирди. Меҳмонлар эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Учрашувдан сўнг ғалаба тўпи муаллифи Черанга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Драган дастлаб беллашув ҳақидаги илк қайноқ фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Юртимиздаги фаолиятингиз давомида бундай ўйинларни кўп гувоҳига айлангансиз. Уларнинг ҳар бири ўзгача таассуротларни берган бўлса керак...

- Албатта. Принципиал рақиблар устидан ғалаба қозониш доим ёқимли ҳисларни тақдим қилади, деб ўйлайман. "Навбаҳор" оддий жамоа эмас. Улар етарлича муаммо туғдиришди. Энг муҳими ғалаба қозондик. Ўйин битта голгача эди. Биринчи бўлиб тўп киритган жамоа ютарди. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандман. 

- "Пахтакор" ҳали ўйин борасида мақтана олаётгани йўқ. Шунга қарамай натижани ўз томонига оғдиришни уддасидан чиқмоқда. ОЧЛда бу омиллар панд бериб қўймайдими?

- ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа. Ҳамма ўйинда бир хил тўп тепиш қийин. Юқорида айтганимдек, асосий жиҳат натижа бор. 

- "Пахтакор" биринчи бўлимда ҳужумга ўтишга шошилмади. Футболчиларда хотиржамлик кўринди...

- "Навбаҳор" ҳимояни яхши ушлади. Исталган жамоада барибир бўшлиқлар бўлади. Биз шундан фойдаландик. 

- Ҳозирда ҳужум чизиғидаги муаммолар сабаб Войнески сизни соф форвард сифатида ўйнатмоқда. Қайсидир маънода бу иш беряпти, дейиш мумкин. Сиз учун бу янгилик бўлмаяптими?

- Вазиятдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилиняпти. Жамоамизда шундай футболчилар борки, улар бир нечта позицияда ўйнай олишади. Бунда бир-биримизни ўрнимизни тўлдириш осонроқ. Ҳаммамиз ўз ишимизни қиляпмиз.

- "Пахтакор" сафида ҳар сафар муҳим ва ҳал қилувчи голларни урмоқдасиз. Позицияни тўғри танлаяпсизми ёки тўп сизни жуда яхши кўрадими?

- Бундай ҳолат бўлиб туради (кулади).  Омад, ўйиндаги вазиятни ҳис қилиш муҳим аҳамият касб этади. Дейлик бугун "Навбаҳор"га урган голимни ўзимники ҳисобламайман. 95 фоиз ишни Шаркич қилиб берди. Демак бу унинг голи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика