Latest news

16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  5 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  1 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  3 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  4 14:33Финаллар куни  6 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  3 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  11 13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  4 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади. Финални ҳамюртимиз бошқаради  4 12:25Тен Хаг МЮдаги иши ҳақида: "Икки мавсумда учта финал - жуда яхши натижа"  5 11:49Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди  0 11:20Ўзбекистон Суперкубоги - 2024. Сейткамолов, Кошелев, Пишур, Машарипов. Олдинги 8 та ўйинда кимлар майдонга тушган?  6 10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   2 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  2

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди" News

Достонбек Турсунов: "Абрамов билан орамизда гап-сўзлар ўтган. У воқеалар ўтмишда қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов МТЖ йиғинлари доирасида ўз келажаги ҳамда Абрамовдан нима сабабдан чақирув олмагани тўғрисида фикр билдирди.

— Охирги ўйинни 11 августда ўтказиб, 13 август куни Тошкентга етиб келдим. 

Ҳозирда Узоқ Шарқда тўп сураяпсиз. Йўналишни ўзгартириб, Европа томон йўл олиш ниятингиз борми?

— Худо хоҳласа, ниятим бор. Ҳозирда Хитой чемпионатида фаолиятимни давом эттираяпман. Кейинчалик янада кучлироқ чемпионатларга бориш мақсадим йўқ эмас.

Вадим Абрамов даврида терма жамоага умуман чақирув олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Шундай гап-сўзлар чиқдики, Абрамов "Нефтчи"даги ишлаган пайтида, сиз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлган...

— У воқеалар ўтмишда қолди. Терма жамоага чақириш-чақирмаслик мураббийнинг хоҳиши, биз фақат термага чақирилганда ўз вазифамизни бажарамиз. Барчанинг ўзига яраша услуби бор, эҳтимол, менинг ўйиним мураббий услубига тўғри келмагандир.

Айнан нима муаммо бўлган?

— Орамиздан баъзи гап-сўзлар ўтган. Менда ҳам ёшлик, қизиққонлик бўлган ўша пайтларда. Ўйлашимча, муносабатимиз ёмон эмасди, агар имконият берганда, ўзимни кўрсатардим. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳаммаси жойида.

Шахсий адоват туфайли терма жамоага чақирмаганлигингизни қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

— Терма жамоа манфаати йўлида нотўғри деб ўйлайман. Терма жамоа учун шахсий муносабатлар четга чиқиши керак.

Терма жамоада авлодлар алмашинуви кузатилмоқда. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев сингари футболчилар фаолиятини якунлади. Марказий ҳимоя чизиғида ҳозирги кунда иккита энг кучли бўлган ўзбекистонлик футболчини айта оласизми?

— Бизда барча марказий ҳимоячилар кучли. Рустам билан кўп йиллар бирга тўп сурганман, Ислом билан ҳам бирга ўйнадик, барча ҳимоячилар кучли. Улар билан рақобат қилишга тайёрман.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика