Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  87 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ” News

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Ўзим ҳам наманганлик бўлганим боис, бу ўйинга икки карра масуълият билан майдонга тушгандим. “Машъал” бугун ўз майдонида тўп тепаётгани туфайли ғалаба қозонишни режалаштирганди. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир очкога эга бўлдик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. 

- “Машъал”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?

- Юқорида айтганимдек, бизда ҳам, рақибимизда ҳам гол уриш учун имконият юзага келди. Бироқ иккала томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бундан ташқари, “Навбаҳор” тартибли ўйнагани ва бизга етарлича қаршилик кўрсатгани ўйинда дуранг қайд этилишига сабаб бўлди. 

- Жамоангизни жорий мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Бизда барчаси жойида. Фақатгина, муҳим ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Муҳим очколарни бой бериб қўйдик. Қайсидир ўйинларда мен ҳам жамоага панд бериб қўйдим. Чунки тажриба етишмаслиги сезилиб қолмоқда. Олдинда бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Машғулотларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ҳамда ижойиб натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика