Latest news

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  0 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  7 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда News

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Дўстлик” терма жамоалар марказига ташриф буюрди.

Даставвал мазкур марказдан ўрин олган объектлар, жумладан, машғулот майдончаси ва стадион лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари билан танишилди. Объектдан ўрин оладиган 2 та гибрид ва 2 та сунъий қопламали футбол майдонларини халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, уларнинг дринаж тизимларини тўғри созлаш, келгусида чимларни сақлаш ва парваришлар учун керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, терма жамоалар футбол марказининг тиббий-тикланиш, ётоқхона ва ошхонасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди. Шаҳарчада кутубхона, ресторан ҳамда яшил ҳудуд ташкил этиш лойиҳаси ўрганилиб, инфратузилмадан ўрин олган кейинги режалари муҳокама қилинди.




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика