Latest news

13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  5 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  2 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  2 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  1 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  9 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  23 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  12 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди" News

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика