Latest news

23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  8 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  6 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  2 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти News

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти

10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси "Локомотив" истиқомат қилаётган Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасида ёнғин юз берди.

Ёнғин меҳмонхона биринчи қаватидаги қаҳвахонада чиққан. Кечаси тахминан соат 00дан (12дан) 15-20 дақиқа чамаси вақт ўтганда бутун меҳмонхона бўйлаб "тревога" бошланди. Меҳмонхона хизматчилари "Fire" (Ёнғин!) деб бақириб ҳар бир хона эшикларини тақиллата бошлашди. Маълумки, Доҳадаги вақт Тошкентдаги вақт билан икки соат фарқ қилади. Яъни, бу пайтда Тошкентда соат тунги иккидан ўтган бўлган. 

"Локомотив" кеча, яъни 10 март куни тушга яқин Тошкентдан Доҳага учиб келгани ҳамда кечки пайт ўйинолди расмий машғулот ўтказгани сабаб жамоа аъзолари чарчашганди. Шу боис кечки овқат тановул қилиб бўлингач, ҳамма ўз хонасига йўл олди. Кейин эса юқорида айтиб ўтганимиздек, қий-чув бошланди. Қаҳвахонада ёнғин чиқиши оқибатида меҳмонхонада истиқомат қилаётганлар имкон қадар тезкорлик билан эвакуация қилинди. 

Биз кўчага чиққанимизда аллақачон ўт ўчириш ҳамда полиция машиналари етиб келган, махсус ишчилар ёнғинни ўчириш билан овора эдилар. Меҳмонхонадан эвакуация қилинган одамлар узоқ вақт кўчада туриб қолишди. "Локомотив" ПФК аъзолари талвасага тушмасдан ўзларини профессионал тутишди. Тўғри, деярли ҳамманинг нарсаси ичкарида қолганди, лекин бундан ҳеч ким жазавага тушмади. Барча бир жамоа бўлиб керак бўлса, шу меҳмонхонада яшаётган бошқа одамларга ёрдам беришга ҳозир турди. 

"Локомотив" бугун ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" клубига қарши майдонга тушади. Ўйлаймизки, рўй берган нохуш ҳодиса футболчиларимиз кайфиятига салбий таъсир кўрсатмайди ва жамоа бугунги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилади. Кеча тунда юз берган ёнғин сабабли бутун жамоа икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида кўчада турди. Шундан сўнг жамоа аъзолари унча узоқ бўлмаган "The Avenue – A Murwab Hotel" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Халқимимизда ўт балоси, сув балосидан асрасин деган гап бежизга айтилмаган. Бу - ҳаёт, унда ҳар нарса содир бўлиши мумкин, лекин энг муҳими ҳар қандай вазиятда хотиржамликни сақлаб қола билишдир. "Локомотив" кеча тунда юз берган воқеа сабаб туннинг ярмини кўчада ўтказишга мажбур бўлди. Доим қатъий режимга амал қилувчи футболчилар кун тартибида узилиш рўй берди, шунга қарамай ҳеч ким ўзида мужассам профессионалликни йўқотиб қўймади. Нима ҳам дердик, бу ҳам жамоанинг бошида бор экан, энг муҳими эса ҳаммамиз соғ-омон қолганимизга шукур қилайлик. 

Хайрулла Холиқов, "Локомотив" футбол клуби матбуот котиби.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика