Latest news

20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  1 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  0 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  3 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5

“DOCTORS COMMUNITY CUP – TASHKENT – 2019” ХАЛҚАРО ТУРНИРИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ News

“DOCTORS COMMUNITY CUP – TASHKENT – 2019” ХАЛҚАРО ТУРНИРИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

25 март куни мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, 1-гуруҳда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда 2-гуруҳда Қозоғистон, Беларусь ва Украина давлатлари шифокорларидан иборат терма жамоалар ўрин олди. Ўйинлар эртага, 26 мартдан бошланади.




Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика