Latest news

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланган ФОТОМАҚОЛА News

Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланган ФОТОМАҚОЛА

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик 19 ёшли футболчи Диёр Раҳимқулов 2021 йил 11 декабрь куни автоҳалокатда вафот этган эди.

Кеча "Championat.asia"нинг ютуб платформасида раҳматли Диёрнинг ёрқин хотирасига бағишланган видео чиқди. Унда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Диёрнинг биринчи мураббийи Сергей Чигодаев, Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе, унинг дўстлари Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Абубакр Ризо Турдиалиев, Фарруҳбек Мухторов ва Абдурауф Бўриевлар билан суҳбатлашган. Ана шу видеони кечадан бери бир неча бор кўриб чиқдим. Ҳар гал видео давомида кўзга ёш келмоқда. Ажойиб иқтидорларимиздан бири орамизда энди йўқ. Унинг ажойиб дўстлари борлигига амин бўлишингиз мумкин. Жамоадаги йигитларнинг ўзаро бундай аҳиллиги таҳсинга лойиқ. Олимпия терма жамоамиз 2022 йил Тошкентда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқмоқчи ва олтин медални Раҳимқуловнинг ота-онасига олиб боришмоқчилигини айтиб ўтишди. Ушбу терма жамоамизга бундай ортиқ мотивация беролмайсиз. Бу воқелик уларга доимо қўшимча куч бериб туради. Диёрнинг дўстлари қадрдонлари учун ҳам ҳаракат қилишларини такидлашди. Жуда ҳам таъсирли гаплар...

Бугун ЎФА ва ПФЛнинг йил якунларига бағишланган энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Очиғи, бугун ана шу тадбир давомида Диёр Раҳимқуловни ҳам ёдга олиб ўтишларини кутяпман. Зеро, у ортда қолган мавсум ПФЛ ўтказадиган Суперлигада 20та ўйин ўтказиб биттадан гол урган ва голли пас берганди. Октябрь ойининг охири ва ноябрь ойининг бошида Тошкентда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати саралашида эса Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси таркибида ҳар уччала турда ҳам майдонга тушган ва битта гол ҳам урганди.

Ушбу видеони тайёрлаш ғоясини илгари сурган ва уни ўзи амалга оширган Нарзуллага ҳам миннатдорчилик билидириб кетишни лозим топдим. Видеони қайта-қайта кўриб Диёржоннинг U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги учта ўйинидан ўзим олган суратларни битта саҳифада ўқувчиларга тақдим этишни лозим топдим. Бу йигит профессионал фаолиятини бошлаганига бор йўғи бир йил бўлганди. Шу сабаб, суратлари кўп эмас. Тимур Кападзе жамоасидаги 3 беллашувдаги суратлар билан Диёрни яна бир бор ёдга оламиз. Дастлаб суратларни оқ-қора қилиб беришни ўйладим. Аммо, унинг ёрқин хотирасини эслаш учун расмларни оқ-қора қилмасликка қарор қилдим. Ҳамма суратлар рангли ҳолатида, борича тақдим этилади...

Тимур Кападзе Тошкентда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозонишни ва олтин медални Диёрнинг ота-онасига олиб боришни ният қилдик деб айтиб ўтди.


Диёр Раҳимқулов U-23 терма жамоасида 20-рақамда тўп тепганди.


Диёр "подкат" билан тўпни рақибдан олиб қўяётган вазият.

Диёржон бутсасининг иплари бўшаб кетган дарвозадаги жамоадоши Ҳамидулло Абдунабиевга ёрдамлашмоқда. Яхши шерик, ажойиб дўст...


Жасур Жалолиддиновнинг пасидан кейин гол урган Диёрнинг қувончи.


Икки дўст Жалолиддиновнинг жаримадан киритган голини нишонлаётган лаҳза...


Доим табассум қилиб юрадиган ўзбек ўғлони бугун орамизда йўқ...


Диёр Раҳимқулов Бангладешга қарши ўйинда бир неча дақиқа майдонда жамоа сардори бўлиб ўйнашга ҳам улгурганди.


Шунча дўстлари ва мураббийлари фақат мақтаб ўтган Диёрни тарбия қилиб вояга етказган ота-онасига раҳмат!


Диёрнинг "Андижон"даги суратларидан ҳам қўйишни лозим топдим. "Андижон"даги расмлари муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев.


"Бунёдкор" академиясида Диёр Раҳимқулов (20), Отабек Жўрақўзиев (11) ва Жасур Жалолиддинов (10)лар битта хонада яшаган. Қадрдон дўстлар голни бирга нишонлашаётган кадр.


Диёр икки қадрдон дўстини ташлаб боқий ҳаёт сари кетди...


Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Яқинларинг билан жаннатларда дийдорлашиш насиб этсин!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика