Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  19 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Диёр Имомхўжаевдан: Кичик мундиалингиз бошингиздан қолсин! News

Диёр Имомхўжаевдан: Кичик мундиалингиз бошингиздан қолсин!

Ёшлар футболи ҳақида гап кетганида Жаҳон Чемпионати ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги ҳақида кўп бор айтиб ўтганман.

Кичик Мундиал юлдузларни кашф этишда беназир бўлса-да, бизнинг футбол ҳали у даражага чиқиб олган эмас. Энг кучли 24 та мамлакат орасида бўлишимиз Месси ёки Роналдуни етиштириб бермайди.

Нигерия ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионлигини энг кўп бор қўлга киритган, бироқ бу нарса миллий терма жамоа муваффақиятлари учун хизмат қилди деган фикрга қўшилмаган бўлардим. Футболчилар ёшини кичиклаштириш эвазига эришиладиган ютуқ ҳали ҳеч нарса эмас. Бир неча йилдан кейин эса ёшнинг аҳамияти у қадар катта бўлмаган футбол бошланади ва ўша пайтда ҳақиқий савия кўриниб қолади.

Жасур Абдураимов бошчилик қилган жамоанинг Жаҳон Чемпионатидан четда қолиб кетгани мени ҳафа қилмади. Гарчи чорак финалдан ўта олмаган бўлсак ҳам, ўша мураббий ва ўша футболчилар менда илиқ таассурот қолдирди. Сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш бугун биз учун катта воқелик эмас, одатий ҳолга айланиб бўлди. Демак, «планка»ни бошқа нуқтага қадар кўтариш вақти аллақачон келган. Журналистлар бу ҳақда ўша 2003 йилдан буён айтиб келса-да, ўзбек футболи улар нима деяётганини ҳали ҳам тушуниб етмаганди. Буни мураббийлар олдига Жаҳон Чемпионати вазифаси қўйилаверишидан ҳам билиш мумкин. Шамолга қараб эсадиган ҳамкасбларимиз ҳам уларга қўшилиб, муваффақиятни Мундиал билан ўлчайдиган бўлиб қолишганини афсус билан айтиб ўтаман. Ваҳоланки бу масалага зимдан эмас, сиртдан назар солишга ўхшаб қолади.

Менга кичик Мундиаллар бошқа мақсад учун керак. Айтайлик, Жаҳон Чемпионатидан кейин ўзбекистонлик ёшлар билан Европа клублари жиддий қизиқиб қолди ва 2-3 нафар йигитни ўз сафига қўшиб олди. Мессидан тортиб, Иньестага қадар юлдузлик чўққисига илк қадамларни ўша кичик Мундиаллардан бошлаган. Илҳом Суюнов ёки Ислом Иномов бўлиш учун эса Жаҳон Чемпионати умуман керак эмас, ишонинг. Улар БАА Мундиалига бормай ҳам ўшандай футболчи бўла оларди.

Яна бир «планка» бор — миллий терма жамоага футболчи етказиб бериш...


Мақоланинг давомини "Эрудит Спорт" сайти орқали ўқиш мумкин.

Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика