Latest news

09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1 08:40Анвар Бердиев: "Ҳаққоний ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 08:09Мбаппе «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг илк бор фикр билдирди  3 07:40Про лига. Бугун 11-тур якунланади  1 07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0 02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  10 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  1 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  3 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  6 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  5

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган" News

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган"

ФИФА легионер футболчилардан қарздорлиги сабаб қуйидаги клубларга янги футболчилари рўйхатдан ўтказишни расман тақиқлаган:

"Сурхон"
"Шўртан"
"Қўқон-1912"
"Андижон"

Қўқон-1912 Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан боғлиқ муаммога эга. Клуб бу футболчилар пулларини тўлаб, ФИФАга мурожаат қилди. Бир неча кун ичида ФИФА тақиқни олиб ташлаши мумкин.

"Андижон" Виталий Мирний билан келишувга эришди ҳамда ФИФАга ҳисобот берди. Радослав Алексич билан қисман ҳисоб-китоб қилинди, тез орада унинг муаммоси ҳам ҳал бўлади. Эндиликда Ибе Микаэль Окоро ФИФАга арз қилганлигидан келиб чиқиб, муаммо яна биттага кўпайди. Клуб бу ишни ҳам ҳал қилиш арафасида.

Бироқ бу муаммонинг ҳаммаси эмас. ФИФА Предраг Вуйович иши бўйича "Андижон"га яна бир марта тартиб-интизом ишини очди. Олдиндаги беш кун ичида "Андижон" ФИФАга ўз муносабатини билдириши лозим. Хуллас, эски раҳбарият қилган ишлар учун ҳали узоқ жавоб берилади.

"Шўртан"да муаммо етарли. Клубнинг 2020 йилги мавсум учун тасдиқланган сметаси тўлиқ берилса, муаммо ҳал қилинади. Ёки бўлмаса 2021 йилги мавсум учун сметага Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан боғлиқ қарздорлик киритилиши шарт. Аммо нефтгаз соҳаси билан боғлиқ клубларнинг барчаси сўнгги икки йилда муаммолардан чиқа олмаяпти.

"Сурхон" Владимир Бубанья ишини ва ниҳоят эгардан тушгани ҳолда тан олди. Раҳбарият футболчи билан фаол музокарага киришган. Муаммо ҳал қилинганидан кейингина ФИФА тақиқни олиши мумкин.

Унга қадар ЎзПФЛ мазкур клублар футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика