Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Диққат қилинг! Биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари старт олмоқда News

Диққат қилинг! Биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари старт олмоқда

Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лиганинг иккинчи босқич, 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Афсуски йилдан-йилга савияси тушиб бораётган лигага бўлган эътибор ва қизиқиш юқори даражада деб бўлмайди. Сайтимиз ўз одатига кўра, биринчи лигага қандай бўлмасин доимо эътибор қаратган холда, ундаги ҳар бир воқеликни имкон қадар мухлисларга етказиб беришга интилади.

Бугун иккинчи босқич ўйинларига старт берилади. Давралар оралиғида ҳар бир жамоа ўз имконияти даражасидан келиб чиқиб, йиғин ўтказди. Хўш, жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрми? Бу чемпионат давомида билиб оламиз. Биринчи тур олдидан ҳар тўқнашувга эътибор қаратиб, ўз таҳминларимизни келтириб ўтишни лозим топдик.

1- тур. 16 август (шанба)
«Истиклол»  – «Шўртан»
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Ж. Акмалов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Мазкур учрашувда шубҳасиз ғузорликлар фаворит. Боиси Мухтор Қурбонов жамоаси очиғини айтганда, бугунги кунда биринчи лигада қаршисидан чиққан рақибни “еб ташлашга” қодир. Таркиб ва бошқа жиҳатлар бўйича “Шўртан”га жиддий қаршилик туғдирадиган рақибни кўрмаяпмиз. Олий лигага чиқишни кўзлаётган “Шўртан” давралар оралиғида пухта тайёргарлик кўрди. Битта футболчи билан хайрлашиб, ўз сафига уч нафар янги ўйинчиларни қўшиб олди.
“Истиқлол” эса биринчи босқичда ўйнаган айрим етакчи ўйинчилари билан хайрлашди. Уларнинг ўрнини маҳаллий ёшлар ҳисобига тўлдириб олди. Кўрамиз Камол Жўнашев шогирдлари бугун мусобақа пешқадамига қанчалик ташвиш туғдираркин.  
 
«Пахтакор-2»  – «Машъал-2»
Ҳакамлар:
А. Мўминов (Тошкент вил.), И. Абдулаков (Тошкент вил.), И. Зоитов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
Биринчи лиганинг икки фарм-клубининг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Дилшод Нуралиев бошқарувидаги “Пахтакор-2” биринчи босқичда “шарқ” минтақасида фарм клублар орасида нисбатан яхши натижа қайд этганини кўрдик. Унинг бугунги рақиби “Машъал-2”га ҳам шундай таъриф берган бўлардик. Дилшод Андаев жамоасида бугун Тошкентдан очко олиб кетиш имконияти бор деб ҳисоблаймиз. Лекин ёш “пахтакорчилар” ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди.  

«УзДонгЖу»  – «Шердор»
Ҳакамлар:
В. Нажафалиев (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент).
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
 Ёшлардан ташкил топган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасини бугун ғалаба қозонишига шубҳа йўқ. Давралар оралиғида Андижон – Тошкент йўналиши бўйича тайёргарлик олиб борган “бўёқчилар” биринчи босқичда ўз майдонида рақибларини анча мушкул аҳволга солиб қўйганини кўргандик. Бугун ҳам улар “Шердор”ни мағлуб этиб, иккинчи даврани ғалаба билан бошлашга имконияти юқори. Сайфулло Шарипов бошчилигидаги Самарқанднинг “Шердор” жамоаси имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уриниши турган гап.

«Хотира-79» – «Аланга»
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов (Фарғона), А. Ўринов (Фарғона), З. Абдураҳманов (Андижон)
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Биринчи босқичдан сўнг “Хотира-79”ни бир қатор етакчи ўйинчилари тарк этиб улгурди. Баҳром Юлдашев, Санжар Асқаралиев ҳамда Исломбек Исоқжонов сингари биринчи босқичда уйчиликларнинг муваффиқиятларига сезиларли ҳисса қўшган ўйинчилар олий ва биринчи лиганинг айрим клубларига йўл олди. Уйчи жамоасининг ўйинида биринчи босқичнинг охирги турларида сезиларли пасайиш кузатилди. Анвар Ўринов жамоаси бўлмиш Косоннинг “Аланга” жамоасида ҳам сафардан очко олиб қайтиш имконияти бордек туюлмоқда, назаримизда.

«Обод»  – «Хоразм»
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ф. Юлдшев (Тошкент).
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Шубҳасиз турнинг марказий ўйини десак муболаға бўлмайди. Тошкентнинг “Обод” жамоас дебют мавсумида ёмон таассурот қолдирмаяпти. Мавсум бошида ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган “Хоразм” эса ушбу мақсад йўлида кейинги мавсумларда курашишга қарор қилган кўринади. Олган маълумотларимизга кўра, давралар оралиғида жамоани айрим етакчи ўйинчилари тарк этган.  

«Қўқон-1912»  – «Орол»
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
Олий лигага чиқиш учун курашаётган аниқ жамоалардан бири “Қўқон-1912” давралар оралиғида сезиларли ўзгаришларни амалга оширди. Бош мураббий Рустам Абдуллаев чизиқлардаги рақобатни ошириш мақсадида биринчи лига тоифасида тажрибали ҳисобланган бир қатор ўйинчиларни сафга қўшиб олди. Бугунги ўйин қўқонликларнинг иккинчи босқичга қанчалик тайёргарлик кўрганини намойиш этиб берса ажаб эмас. Нукуснинг “Орол” жамоаси водийда кўпинча мағлуб бўлади. Лекин бу йил умуман бошқача “Орол”ни кўрмоқдамиз. Яъни Неъматулла Қутибоев жамоаси ушбу мавсумда мухлисларини қувонтирмоқда.   

Турнинг қолган икки учрашуви тақвимга кўра, эртага бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамоалар куч синашади.  
17 август (якшанба)
«Оқ-тепа» – «Зомин»
Ҳакамлар:
А. Рубаков (Тошкент), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ш. Қамаров (Самарқанд).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
“Шарқ” минтақасида олий лигага чиқиш учун курашадиган жамоалардан бири “Оқ-тепа”да сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Мураббийлар штаби деярли янгитдан тузилди. Шунингдек таркибда ҳам ўзгаришлар бўлди. Фурқат Эсонбоев Спорт ТВдаги кўрсатувларда мутахассис сифатида анча жарангдор фикрларни билдириб, мухлисларни эътиборини тортиб келган. Кўрамиз мураббий сифатида Фурқат Эркинович қандай иш олиб борар экан. “Оқ-тепа” раҳбарияти жамоага барча шароитларни яратиб берганига шубҳа йўқ. Бизнингча фақат натижа кўрсатиш қолди холос.

Спартак Муртазоевнинг Зоминда курашчан жамоа шакллантирганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу жамоа эртага гарчи сафарда ўйнасада “Оқ-тепа”га жиддий ташвиш туғдиради деган таҳминдамиз.   

 
«НБУ-Осиё»  – «Ғаллакор-Автомобильчи»
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро), А. Сидоров (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
Мазкур қарама-қаршиликда очиғи, “банкирлар”нинг устунлигини кўрмоқдамиз. Албатта бу бизнинг тахмин. Негаки, тошкентликлар таркиб борасида рақибига нисбатан кучли. Лекин Фурқат Ўролов бошқарувидаги “Ғаллакор-Автомобильчи” ҳам сафардан имкон қадар очко тортиб қайтишга уриниши аниқ.

Бу бизнинг таҳмин эди. Қолганини ўйин кўрсатади. “СА” барча жамоага омад тилайди!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика