Latest news

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди News

"Динамо"нинг 24 ўйинлик ғалабали серияси Андижонда тўхтатилди

Tags :  Динамо
Биринчи Лига 33-тури доирасида Андижонда «УзДонгЖу» меҳмони бўлган «Динамо» жамоасининг 24 ўйинга давом этган ғалабали серияси ниҳоясига етди.

Жамоамизнинг ғалабали ўйинлари сони 6 ой ва 6 кун давом этди.

Сўнгги марта 2-турда Ёзёвонда нурсиз дуранг қайд этиб очко йўқотган «Динамочилар» 33-турга келиб «УзДонгЖу» билан баҳсда ҳам 1:1 ҳисобидаги муросали ўйинда очко йўқотишди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 8-дақиқада Даврон Фарҳодовнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Бунга жавобан самарқандликларнинг кетма-кет ҳужумлари 76-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаевнинг йўллаган зарбаси «Динамо»нинг сафардан бир очко билан қайтишини таъминлади, 1:1.

Жамоамизни навбатдаги баҳсда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. 26 октябрь куни «Динамо» Ҳаққулободда турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Норин» клуби меҳмони бўлади.

Биринчи Лига. 33-тур.

23 октябрь (якшанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:1

Андижон, 109 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,1, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,1.

Голлар: Д. Фарҳодов (8) – А. Николаев (76).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Убайдулло Набиев, 16), Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Жонибек Кўчимов (Ислом Шарипов, 51) Омаджон Тайлоқов, Искандар Холмирзаев (Асомиддин Маматов, 79), Жасур Азимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 60), Амиржон Сафаров.

Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Огоҳлантиришлар: А. Абдумажидов (49), А. Комилов (56), Д. Фарҳодов (76) – У. Набиев (47).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика