Latest news

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  4 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

"Динамо" Украина клуби билан дуранг ўйнади News

"Динамо" Украина клуби билан дуранг ўйнади

Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси хориж йиғини доирасидаги дастлабки учрашувида майдонга тушди.

Бугунги баҳсда Самарқанд клубига Украинанинг "Левый берег" клуби спарринг-рақиблик қилди. Сиде шаҳарчасида ўтган ўйинни ҳужумкор бошлаган "динамочилар" 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Украиналик легионер Евгений Чумак ҳамюртлари дарвозасини ишғол этди – 1:0. 

Иккинчи бўлимда эса мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Рақиб жамоа ўйиннинг 88-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Шу тариқа, "Динамо" Туркиядаги биринчи ўйинида дуранг қайд этди.

Ўртоқлик ўйини. 6 февраль

"Динамо" - "Левый берег" (Украина) – 1:1

Голлар: Евгений Чумак (3) – Петренко (88). 

"Динамо": Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Сайдулло Раҳматов, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Шоҳмалик Комилов, Тўлқин Эргашев, Евгений Чумак, Фахриддин Алимов. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика