Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими? News

“Динамо” – “Локомотив”: Мезбонлар кетма-кет бешта мағлубиятни йўққа чиқара олишадими?

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсни “Динамо” ўз майдонида чемпионат пешқадами “Локомотив”га қарши ўтказади.
Шу пайтгача 9 очко жамғарган “Динамо” 12-ўринда, 24 очко йиққан “Локо” эса биринчи ўринда бормоқда.

Чемпионатни ҳар ҳолда ёмон бошламаган “Динамо” нима учуyдир охирги пайтларда мағлубиятлар ўчоғидан чиқолмай қолди. Не ажабки, жамоа кетма-кет бешта учрашувда мағлуб бўлди: ўз майдонида “Пахтакор” ва “Машъал”дан, сафарда “Қизилқум”, “Олмалиқ” ва “Нефтчи”дан енгилди. Албатта, бу мағлубиятлар оқибатида Равшан Ҳайдаровнинг боши анча қотгани турган гап. Эҳтимол жамоада руҳий тушкунлик юзага келган бўлишиям мумкин.

Умуман олганда, “Динамо” уй учрашувларида бир марта зафар қучди: иккинчи турда “Металлург” устидан. “Локомотив” эса ҳозирча чемпионатдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Жамоа сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаганидан бери кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозонди. Вадим Абрамов шогирдлари ҳозирги вақтда ўз ўйинларини топиб олишган деса бўлади. “Локомотив” сафарда фақат “Бунёдкор” ва “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, қолган рақибларини эса мағлубиятга учратди.

Бундан кўриниб турибдики, бугун “Динамо”га осон бўлмайди. Албатта, “Динамо” кетма-кет олтинчи мағлубиятни қабул қилиб олмаслик учун ҳаракат қилиши турган гап. “Локомотив” эса “Бунёдкор”нинг кечаги дурангидан сўнг амалдаги чемпион билан орадаги фарқни узайтиришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика