Latest news

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  2 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади News

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади

Tags :  Динамо
Бугун, 5 январь кунидан бошлаб «Динамо» жамоаси 2022 йилги янги мавсумга тайёргарликка киришди.

Жамоа Самарқанд шаҳар Чархин қўрғонида жойлашган «Динамо» ПФК тасарруфидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида клуб ҳомийси «Agromir Buildings» томонидан фойдаланишга топширилган сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказмоқда.

2021 йилги мавсумдан кейин жамоа билан шартномаси якунига етган Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Сардор Эминов, Рўзимбой Аҳмедов, Ислом Шарипов, Ғолиб Сарибоев, Олег Марчук, Дмитро Сидоренко, Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов, Тимур Усманов клуб билан хайрлашди. «Динамо» ПФК ушбу ўйинчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Клуб тез орада жамоада иш бошлайдиган мураббийлар штаби ва шартнома имзолангач, янги футболчилар ҳақида маълумот беради. Илк йиғинда асосан ўтган мавсумда жамоада бўлган ўйинчилар ва маҳаллий ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика