Latest news

17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Про лиганинг навбатдаги турида Тошкентда "Олимпик"ни мағлубиятга учратди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг самарқандиклар сафидаги тажрибали футболчилар Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

Обид Жўрабоев - Худога шукур сафарда ўйнаганимизга қарамасдан ғалаба қозониб олдик. Тўғри бунга қадар меҳмондаги натижаларимиз ўхшамаётганди. Дейлик "Оқ-тепа" билан ўйинда имкониятни бой бериб, қимматли очкони йўқотгандик. Рақибимиз "Олимпик" яхши шаклланган жамоа ҳисобланарди. Тимур Кападзе қўл остида ёш ва ғалабага чанқоқ ўйинчилар жамланганди. Гапни очиғи ўйин жуда қийин кечди. Кўриб турибсиз ҳаво жуда иссиқ. Жамоадошларим қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимдан сўнг мураббийимиз кўпроқ тўп билан ҳаракат қилишимизни таъкидлади. Бунинг натижасида бизда вазиятлар кўп бўлди. Биринчи бўлим охирида Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи қўшимча руҳий устунлик берди, дея оламан. 

Самарқандаги ўйинлар кечки салқинда ўтмоқда. Стадионимизда шароитлар яхши. Футболимиз мутасаддиларидан ўйинларни кўпроқ 19:00дан кейинга қўйишларини сўраб қолардим. Чунки ҳаво иссиқ, бу футболчига жисмоний жиҳатдан қийин бўлади. Учрашувларнинг салқинда ўтиши фақат биз учун эмас, стадионга ташриф буюрадиган мухлисларга ҳам енгиллик беради.


Сардор Эминов - Қийин ўйин ўтказдик. Бундай оғир учрашувлар ҳали яна кўп бўлади. Чунки Про лигада осон ғалаба қозониладиган баҳснинг ўзи йўқ. Нима ҳам дердим, мақсадимиз сари олдинга интилишда давом этамиз. "Олимпик"ни мағлубиятга учратиб муҳим уч очкони қўлга киритдик ва кучли учликка кирдик. "Динамо"ни Суперлигага қайтаришни истаймиз. Буни кўплаб мухлисларимиз кутмоқда. Рақибимиз жорий йилги Про лигани янада қизиқарли ўтишини таъминламоқда. Таркибида ёш иқтидорлар ўзларини кўрсатишга интилишмоқда. Тахминимча улар шу зайилда давом этишса, кучли бешталикка киришади.

 Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика