Latest news

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  78 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси News

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 1-8 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 16-17-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

"Динамо" 2:2 "Навбаҳор"

"Динамо" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 1:1 "Сўғдиёна"

"Марказий" стадиони ходими учрашув давомида захира ўриндиғи ёнига туриб олган. Лига комиссарининг огоҳлантиришларига қарамасдан, бу ходим техник ҳудудни тарк этмаган. Ушбу ҳаракат орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.20 банди бузилган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Андижон" 3:0 "Қўқон-1912"

"Қўқон-1912" жамоаси "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди. Стадионнинг асосий дарвозаси ёпиқлиги сабаб "Қўқон-1912" жамоаси аренага бошқа дарвозадан киришга мажбур бўлган. Меҳмон жамоа кийиниш хонасигача бўлган маълум масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келган. Мезбон жамоа стадионга келганда эса ёпиқ дарвоза очиб берилган. "Андижон" клубининг ушбу ҳаракатлари "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 15.5 бандига зид.

"Андижон" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика