Latest news

21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчок мураббий" бор  0 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  63 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар News

"Динамо" 7 йилдан сўнг "Бунёдкор"дан очко олди — Суперлига 5-туридаги 4 та ўйиндан қизиқарли фактлар

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган 4 та ўйиндан сўнг жамоалар қисқа танаффусга чиқишди.

Эндиликда улар эътиборни кубок баҳсларига қаратишади. Гарчи тур тўлиқ якунланмаган бўлсада бўлиб ўтган учрашувлардан қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- "Андижон" 16 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. "Бургутлар" бу ишни охирги маротаба 2007 йилги мавсумнинг якунида амалга оширган. Дониёр Ҳамидуллаевнинг ягона голи жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирган. 

- "Локомотив" 4 йилдан буён уйда "Андижон"дан устун кела олмаяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 2020 йил Андрей Фёдоров даврида рақиби устидан зафар қучган. Ўшанда "Андижон" устози Александр Хомяков бўлганди.

 

- "Динамо" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олиб кетди. Самарқандликлар 2017 йилдан бери илк маротаба бу ишни уддалади. Бу йилда жамоа Олег Тюлькин бошчилигида ортга 1:1 ҳисоби билан қайтган. 

- Икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихида Суперлигада биринчи маротаба 0:0 ҳисоби қайд этилди.  

- "Бунёдкор" ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни кетма-кет 5 та ғалабасиз серия билан бошлади. Бунгача энг ёмон натижа 2 та ўйинни ташкил қилаётганди. 


- "Қизилқум" кетма-кет иккинчи йил Жиззахда "Сўғдиёна"га гол ура олгани йўқ. Бу баҳсларда бир хил ҳисоб қайд этилди (1:0).

- "Сурхон" мезбон мақомида беш йилдан сўнг ОКМКдан 3 очко тортиб олди. Термизликлар 2019 йилда уйда олмалиқликларни енгганди 1:0

- Асадбек Каримов ОКМКга қарши кетма-кет иккинчи ўйинда собиқ жамоасига гол уриб "Сурхон"га 3 очко келтирди. 2023 йил 2 та гол, 2024 йил 1 та гол. 

- "Сурхон" 5-турга келиб жорий мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика