Latest news

Дин Смит МЮнинг навбатдаги пенальтиси ҳақида: “Бу шармандали қарор” News

Дин Смит МЮнинг навбатдаги пенальтиси ҳақида: “Бу шармандали қарор”

“Астон Вилла” устози МЮга қарши баҳсдаги ҳакамликдан норозилигини билдирди.

“Ҳакам вазиятни нотўғри баҳолаганини тушунаман, аммо VAR қаерга қараяпти? Шармандали қарор. Уларда вазиятни кўриш учун экран бор, аммо бу ҳеч кимни хавотирга солмаяпти. Бруну ортга ўгирилишга ҳаракат қилиб, тўпга тегинди, сўнгра Консининг оёғига. Ҳамма ўйлаётганларим ҳақида гапиришни хоҳламайман”, — дейди Дин Смит.

Эслатиб ўтамиз, учрашув ҳаками Жон Мосс “Вилла” ҳимоячиси Эзри Конси МЮ ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга нисбатан қоидани бузди деб топиб пенальти белгилади. Аслида эса Брунунинг ўзи рақиб оёғига туртиниб йиқилгани такрорий лавҳаларда кўриниб қолди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика