Дилёрбек Эрматов: "Нефтчи" бу таркиб билан кучли учликка ҳаракат қилса бўлади"
22 jan 2016 12:17
News
Дилёрбек Эрматов: "Нефтчи" бу таркиб билан кучли учликка ҳаракат қилса бўлади"
- Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Аввалига Фарғонада 10 кун машғулотлар ўтказилди. Энди Тошкентда йиғинни давом эттирмоқдамиз. Андрей Фёдоров билан ишлаш менга ёқяпти. Барча мураббийнинг ўз фалсафаси ва футболга бўлган қараши мавжуд. Машғулотлар қизиқарли кечмоқда. Ҳозир қиш мавсуми бўлгани сабабли асосий урғу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириб олишга қаратилмоқда. Айни пайтда жамоамизда яхши футболчилар йиғилишган. Менимча, ушбу йиғилган таркиб билан янги мавсумда кучли-учликка киришга ҳаракат қилса бўлади.
Умуман янги мавсумдан умид ва ниятларимиз катта. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат қизиқарли ўтади. Янги мавсумда "Олмалиқ" кўплаб жамоаларга хавф туғдирса керак. Чемпионатни "Бунёдкор"га қарши баҳс орқали бошлаймиз. Тўғри, биз сўнгги йилларда "қалдирғочлар"га қарши ўйинларда муваффақият қозонмоқдамиз. Аммо унутмаслик керакки, "Бунёдкор" жуда кучли жамоа. Биз албатта чемпионатни яхши натижа билан бошлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлиши аниқ. Кўплаб футболчиларга бўлгани каби менга ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлганини инкор этмайман. Аммо ушбу таклифлар мени "Нефтчи"дан кетишимга сабаб бўла олмади. Чунки ушбу жамоа мен учун қадрдон бўлиб қолган Шунингдек, ўз уйимга яқин жой. Шунингдек, мураббийлар штаби ҳам жамоада қолишимга туртки бўлди, - дейди Дилёрбек Эрматов.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди
Comments