Latest news

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  17 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?" News

Дилявер Ваниев: "Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди?"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйлашимча бугун биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. "Навбаҳор" томонидан босим бўлди, ҳужумлар бўлди аммо яққол вазият кўзга ташланмади. Биринчи таймда иккита гол уришимиз керак эди. Бугунги баҳсни унутамиз ва 4 кундан сўнг навбатдаги ўйинимиз бор.

"Навбаҳор" таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди? Мутахассислар? Улар нима деб ўйлашса ўйлайверишсин, мен учун "Машъал" футболчилари энг кучли. "Навбаҳор"ни ерга урмайман, бу жамоа сафида малакали футболчилар кўп, терма жамоа аъзолари ҳам бор. Аммо ўз футболчиларимни кучлироқ деб биламан.

"Навбаҳор"нинг "Сурхон"га қарши ўйинни кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугун таркибда баъзи ўзгаришлар бўлди. Ўнг қанотда Ҳошимов ўйнамади, ўтган ўйинда икки ҳужумчи ўйнашганди. Тактик ва амалий кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажаришди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда йигитлардан тўлиқ ҳимояга ўтиб олмасликларини сўрадим. Балки бунга "Навбаҳор" бизни мажбур қилгандир. Таркибимизга икки ижарадаги футболчи қайтди. Улар жамоага ёрдам беришмоқда", - дейди Дилявер Ваниев.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика