Latest news

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  11 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  11 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман" News

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





"Кетма-кет олтита мағлубиятда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман. "Пахтакор" билан ўйинга жамоани ким тайёрлашини раҳбарият ҳал қилади. 

Бугун йигитларга ишонгандим, аммо кўрдимки уларда пасайиш кузатилмаган, футболчилар қандайдир руҳий ўрага тушиб қолишгандек". 

- Жамоа ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетиши керак, деб ўйлайсиз? 

- Фақат меҳнат қилиб, бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари кейинги ўйин олдидан кўплаб футболчилар дисквалификацияга учрашди.

- Омадсиз натижалардан кейин мухлисларнинг эътирозларини ҳам эшитдингизми? 

- Бу мутлақо нормал ҳолат. Тўғри ёқимсиз, аммо буни тўғри қабул қиламан. Ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади, бунинг учун раҳбариятга раҳмат. Ҳа, кичик муаммолар бўлди, яширмайман. Аммо ҳозирги молиявий ҳолатда бунчалик шароит яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. 

- Сизнингча пенальти бормиди? 

- Жарима майдончаси ичида эҳтиёт бўлиш шарт. Аслида олдинроқ яхшироқ ўйнаб ижобий натижани қўлга киритсак бўларди. Демак ,мураббийлик малакам шундай экан.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика