Latest news

11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли мағлубият"  0 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  3 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан" News

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"

Футзал терма жамоамиз Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Жахон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин, термамиз футзалчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқишни уддаладик. Шу билан бирга, Эрон термасига ҳам жахон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келяпмиз. Биз неча йиллардан мағлубиятга учраб келаётган бўлсак, ушбу натижалар учун эртага реванш олиш ниятидамиз. Ўзимизда иштиёқ жуда катта, чунки Таиландда ўтказилган ўйинда ҳам 7:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳам, ҳимояда хатолар бўлганди. Мураббийлар ўша ўйиндаги хатоларнинг такрорий вазиятларини бизга қўйиб беришди. Ўйлайманки, хатоларга иложи борича кам йўл қўйишимиз лозим. Эртанги ўйинга биз 100% эмас, 200% тайёрмиз деб айта оламан", -дейди Дилшод Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика