Latest news

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали" News

Дилшод Нуралиев: "Ёшлар билан биринчи лигада ўйнаш қийин, лекин фойдали"

Бу йил "Пахтакор-2" бошқарув постида меҳнат қилаётган Дилшод Нуралиев таркибни асосан 1995 йил ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида шакллантирди.
Бу жамоа чемпионатнинг дастлабки икки турида "Косонсой" ва "Хотира-79"га имкониятни бой берган бўлсада кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Шу боис ортда қолган ўйинлар ҳақида Нуралиев билан суҳбатлашдик.

- Ўтказган икки ўйинимизга тўхталишдан олдин шуни айтиб ўтишим керакки, бу йил биринчи лигада энг ёш жамоа айнан "Пахтакор-2"дир. Мақсадимиз асосий жамоага ўйинчиларни тайёрлаб етказиб бериш. Шу боис бу йил натижадан ҳам кўра кўпроқ академиямиз тарбияланувчиларини катта футболга тайёрлаб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

- Албатта ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитлар билан биринчи лигада иштирок этиш қийин. Чунки бу ердаги жамоалар сафида олий лигага ўта олмаган бир қатор тажрибали ўйинчилар бор. Гарчи шундай бўлсада биз бундан ортиқча ташвиш чекмаймиз. Сабаби ёшларни биринчи лигада пишитиб борамиз. Бу фойдали. Жамоамизнинг ўз ўйин услуби бор. Шунга монанд ўйин ташкил этишни ё'лга қўймоқдамиз. Ортда қолган баҳсларда шогирдларим ёмон таассурот қолдирмади.

- Чемпионатнинг илк турини "Косонсой"га қарши ўтказдик. Бу учрашувга турли сабабларга кўра ўзимиз хоҳлаган оптимал таркибни олиб бора олмадик.

- Тақвимга кўра кейинги ўйинни ҳам Наманганда ўтказдик. "Хотира-79" билан ҳам ўйин қийин бўлишини билардик. Шуни инобатга олиб таркибни кучайтиришга эътибор қаратдик. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш шогирдларимга ҳам қувонч бағишлади деб ўйлайман. Шу куни рақибга ҳам осон бўлмади. Натижа кўрсата олмаган бўлсакда ўйиндан кўнглим тўлди.

- Шу ўйинлардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, йигитларимизда турдан-турга ўсиш кўзга ташланмоқда.

- Ушбу босқичда имкон қадар юқори саккизталикдан жой олишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика