Latest news

14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  5 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  18 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0

Дилшод Нуралиев: "Олимпия терма жамоасида истеъдодли футболчилар жамланган" News

Дилшод Нуралиев: "Олимпия терма жамоасида истеъдодли футболчилар жамланган"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 август — 10 сентябрь кунлари давомида Словакиядаги хадқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси белгиланган муддатда Словакияга етиб борганига қарамай, иштирок этиши лозим бўлган 5 жамодан иккитаси қатнаша олмайдиган бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА ҳамда Саудия Арабистонига қарши иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказишга эришди.

Бир неча кун аввал Тошкентга қайтган олимпия терма жамоаси катта мураббийи, ушбу турнирга жамоани олиб борган Дилшод Нуралиев билан ўтказилган йиғин ҳақида суҳбатлашдик.

— Айтингчи, нега Словакиядаги турнир ўтказилмади?

— Гап шундаки, ушбу ўртоқлик турнирида 5 жамоа иштирок этиши керак эди. Бироқ айрим сабабларга кўра турнирда иштирок этиш учун фақат учтаси — Ўзбекистон, БАА ва Саудия Арабистони олимпия терма жамоалри етиб келишди. Мусобақа мезбони — Словакия олимпия терма жамоаси сафида бир-неча жароҳатланган футболчилар борлиги ва яқинда расмий ўйинда Беларусь олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушишлари керак бўлгани учун бу турнирда иштирок этишдан бош тортган бўлсалар, Иордания олимпиячилари Словакияга бориш учун виза масласини ҳал эта олмагани сабаб қатнашмади.

— Шундай қилиб, мусобақа бекор қилинди. Аммо сизлар ўртоқлик учрашувлари ўтказишга эришдинглар, тўғрими?

— Ҳа, БАА ва Саудия Арабистонига қарши икки мартадан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Мусобақа ўтказилмагани, Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик жараёнини ўтказишимизга ҳалал бергани йўқ. Ишончим комилки, ўтказилган ўйинларнинг жамоага катта ёрдами тегади. Рақибларимиз менда жуда яхши таассурот қолдиришди. БАА олимпия терма жамоасида ҳам Саудия Арабистонида ҳам кучли футболчилар йиғилган экан. Осиё чемпионатига тайёрланиш жараёнида мана шундай рақибларга қарши ўйин ўтказиш шарт. Бизнинг спарринг-рақибларимиз айнан Осиё жамоалари бўлгани ҳам қувонарли. Ахир Қатардаги мусобақада айнан ўз қитъамиз жамоаларига қарши ўйнаймиз.

— Ўйинлар-чи, улар қандай кечди?

— БААга қарши дастлабки ўйин, тўлалигича бизнинг устунлигимизда ўтди. Аммо фақат 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришдик холос. Агар вазиятлардан фойдаланишда хатоларга камроқ йўл қўйганимизда, ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Иккинчи учрашувимиз Саудия Арабистони жамоасига қарши кечди. Бу йўинда асосан жамоанинг, шартли равишда, иккинчи таркиб деб атайдиганимиз аъзоларини майдонга туширдик. Чунки ҳамма футболчиларни кўздан кечиришимиз керак эди. Биринчи таймдаёқ саудияликлар бизнинг дарвозага учта гол киритишди. Иккинчи таймда таркибни ўзгартириб, ўйиндаги устунликни ўз томонимизга оғдиришга эришдик. Ўйин эса 3:1 ҳисобида Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси фойдасига тугади. БАА билан жавоб учрашувимизда рақиб реванш олишга интилаётгани сезилиб турганди, бироқ биз бунга йўл қўймадик. Улар урган голга Темур Ҳакимовнинг чиройли ва аниқ зарбаси билан жавоб бера олдик. Сўнгги ўйин Саудия Арабистонига қарши бўлди. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган бўлсаям, қизғинлик ва томошабоплик борасида энг яхшиларидан бири бўлди, деб айта оламан.

— Футболчилар сизда қандай таассурот қолдиришди?

— Умуман олганда, йигитлар ўйинларда ўзларини яхши кўрсатишди. Албатта, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Аммо шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси истеъдодли йигитлардан ташкил топган. Словакияга биз Игорь Сергеев, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак каби футболчиларни олиб келолмадик. Улар миллий терма жамоа билан қолишганди. Ўйлайманки, улар қўшилгач, жамоа яна-да кучлироқ бўлади. Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига керакли равишда таёрланиб олишимиз учун етарлича вақтимиз бор. Умид қиламанки, режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажара оламиз. Ишнинг тўғри йўлга қўйилиши — керакли натижанинг қўлга киритилишига олиб келиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Қатар пойтахти Дохада, келаси йилнинг 12 — 30 январь кунлари бўлиб ўтади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика