Latest news

19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  25 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  6 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  5 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик" News

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар ижобий таассурот қолдиришди.

Ҳимоя қўрғонида ишончли ўйин кўрсатган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган Дилшод Абдуллаев Жаҳон чемпионати ҳиссиётлари билан бўлишди. 

"Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. У ердаги муҳит, майдонлар, рақиблар умуман бошқа даражада. Бизнинг гуруҳ энг кучлиси эди. Оддий жамоалар, деб бўлмасди. 

Илк турдан сўнг футболчилар ўзаро барчасини келишиб олдик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Канада, Испания, Англия билан учрашувларда ўзимизга ишонч ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Майдонда рақиб ким бўлиши аҳамиятсиз эди, ортга йўлимиз қолмаганди. Тарих яратмоқчи эдик, ўхшамай қолди.

Бунгача босиб ўтилган йўлда мураббийларимга, қолаверса, экран ортида ҳар бир ўйинимизни ҳаяжон билан кузатган Нодирхўжа ака Юлдашевга алоҳида катта раҳмат айтаман. Бизни 2 йил давомида тайёрлаган терма жамоа мураббийларига, ЎФАдаги ходимларга ҳам ташаккуримни билдириб қоламан", – дейди Дилшод Абдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика