Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Дилмурод Назаров хотира турнирида "Навбаҳор" ғолиб News

Дилмурод Назаров хотира турнирида "Навбаҳор" ғолиб

9-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.
"Ливерпуль-Гол" футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу турнирда 8та жамоа иштирок этди.

"Пахтакор", "Бунёдкор 1", "Бунёдкор 2", "Навбаҳор", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубларининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари турнирда қатнашишди. Бугун ўз якунига етган мусобақада Наманганнинг "Навбаҳор" клуби чемпион бўлди. Иккинчи ўринни "Бунёдкор-1" жамоаси банд этди. Кучли учликни "Ливерпуль-Гол" якунлаб берди.


Маълумот учун, Дилмурод Назаров профессионал фаолиятини 1992 йил "Пахтакор"  сафида бошлаган. Икки йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Дилмурод Назаров Ўзбекистон чемпиони (1992) ва Ўзбекистон кубоги (1993) соҳибига айлаган. 1993 йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнаб яна "Пахтакор"га қатди. Уч йил давомида "шерлар" сафида яна чемпион (1998) ва кубок соҳиби (1997) бўлди. 1995 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этди. 1999 йилда Тошкентнинг "Трактор" ва Шимкентнинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб борди.

Кейинги йил "Пахтакор"да, 2001 йилда эса "Сурхон" клубида ўйнаган. Қисқа муддат Қозоғистоннинг "Тараз" шарафини ҳимоя қилди. Қозоғистонда "Қайсар", "Ясси Сайрам" ва "Ордабаси" каби клубларда ўйнади.

2006 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ўйнаб футболчилик фаолиятини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1995-1997 йилларда 10та ўйинда майдонга тушган. 1996 йилда Осиё Кубогида иштирок этган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика