Latest news

08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  3 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  88 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  40 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  8 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  11

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ" News

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Фалокатга йўлиқамиз, деган фикрдан йироқман. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

Бизда ёш жамоа бор, аксарият футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. 

Гап тактикада эмас. Дания терма жамоаси футболчиси бурчак зарбаси амалга оширилганда тўрт марта ёлғиз қолдирилди.

Хавотирга ўрин йўқ, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. 

Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учрашди.

Ҳаммадан кучлимиз, деб ўйлаш хато бўлади. Курашишимиз лозим. Албатта, ютқазиш – ёқимсиз ҳолат.

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир юқори даражадан узоқмиз, бу учун энг юқори талабларга жавоб беришимиз керак. Мен баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида кучимизни тиклашимиз жуда муҳим", – деди Дешам.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика