Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз" News

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Деррик Перейра иштирок этди.

"Бугунги ўйинда бизга тажриба етишмади. Бундан ташқари об-ҳавога кўникиш ҳам қийин бўлди. Шу сабабли ҳам натижа шундай бўлди. Мағлубиятга сабаблардан яна бири сифатида Тошкентга жуда ҳам кеч етиб келганимизни айтган бўлардим".

"Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчиманки, мендан олдинги мураббий бир ой олдин истеъфога чиққан. Шу боис 1 ойдан буён ушбу жамоада ишлаяпман. Бундан ташқари футболчилар ўз клубларида ўйнашгани учун тайёргарлик учун фақат бир ой вақтимиз бўлди холос".

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганишга келадиган бўлсак уларнинг олдинги ўйинларини томоша қилдик. Масалан, Япония билан баҳсни кўрдик. Улар техник ва тактик жиҳатдан жуда ҳам кучлилигини билардик. Шунга тайёрланиб келгандик".

"Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Кейинги ўйинда Тожикистонга қарши энг кучли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва балки гуруҳдан ҳам чиқармиз", - дейди Деррик Перейра.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика