Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Дердийокнинг кетиши "Пахтакор"га қимматга тушади! News

Дердийокнинг кетиши "Пахтакор"га қимматга тушади!

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра шартнома билан боғлиқ муаммо бўлгани туфайли Эрен Дердийок жамоани тарк этгани ҳақида айтди.

Умуман олганда, охирги ҳафтада швейцариялик форварднинг маоши жуда кўп муҳокама қилинди. Ўзим ҳам унинг битта голи Тошкент клуби учун 149 минг еврога тушаётгани ҳақида ёзгандим.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Шундан кейин сайтимизда сўровнома ўтказилди. Унда мухлисларнинг аксар қисми "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди", деган қарорга келган.  Бу қанчалик тўғри? Қуйида шу ҳақда.

Шартнома борасида клуб учун муаммо пайдо бўлган эса, тахмин қилиш мумкинки, Эрен ҳамкорлик битимини бир томонлама бузган. 

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "Пахтакор" футболчиларига бир неча ойлик маош тўланмаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бу рост бўлса, Дердийокда клуб билан шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади ва клуб айбдор деб топилади. ФИФА қоидаларига кўра, икки ой муддат давомида ойлик тўланмаган тақдирда футболчи ўртадаги шартномани бузиб кетса, ўйинчи ҳақ деб топилади. Биз бу борада халқаро спорт ҳуқуқи бўйича мутахассисларимиздан бири билан боғланиб, воқеалар ривожининг эҳтимолий кўриниши билан қизиқдик.

"Пахтакор" футболчини 2 ой мобайнида ойлик маошсиз қолдирган бўлса, унда шартномани бузиб кетиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Агар, Эрен билан ҳам шундай бўлса, бу клуб учун жуда ҳам жиддий сигнал. Чунки бундай ҳолатда "Пахтакор" шартноманинг охиригача мўлжалланган суммани тўлаб беришга мажбур бўлади, ҳатто ундан ҳам қимматроққа тушиши мумкин. Яъни, Эрен ўша маошни ўйнамасдан туриб, жарақ-жарақ санаб олаверади. 

Умид қиламизки, келишув иккала томоннинг розилиги билан бузилган. Акс ҳолда, Швейцариялик футболчи тез орада ФИФАга арз ёзишини тахмин қилиш қийин эмас", - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатлар футболимизга бегона эмас. 2014 йилда "Бунёдкор" билан шартномани шу ваъж билан бекор қилиб кетган Сергей Симоненко 2019 йилда ўз пулларини (400 млн сўм атрофида) ФИФА орқали ундириб олган бўлса, 2020 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Александр Беленковга 500 минг доллардан ортиқроқ маблағни тўлаб беришга мажбур бўлган эди.

Хуллас, агар Дердийок шартномани бир томонлама бузган бўлса, "Пахтакор" қимматга тушади. ФИФА ҳар қанақасига ҳам швейцариялик футболчининг ҳаққини ундириб беради. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизматидан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик. "Пахтакор" вакилининг таъкидлашича, бу борада жамоа ҳуқуқшунослари ишлаяпти ва тез орада расман эълон қилинади. Воқеалар ривожини бирга кузатамиз, Championat.asia'дан узоқлашманг!

P.S. "Пахтакор" қишда Дердийок билан хайрлашиб, ундан 6 баробар арзонроққа ўйнайдиген Игорь Сергеевни ушлаб қолса, клуб учун ҳар томонлама фойдали бўлар эди. Швейцариялик футболчи жорий мавсум "шерлар" либосида 13 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика