UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  304 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  28 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат Янгиликлар

"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат

Россиялик мураббий Алексей Беленков ва "Навбаҳор" клуби ўртасидаги вазиятдан барчанинг хабари бўлса керак.

ФИФА "Навбаҳор" клубига 520 минг АҚШ доллари миқдорида жарима қўллагани ҳақида сайтимизда хабар бергандик. Беленковнинг ҳуқуқларини машҳур SILA компанияси ҳимоя қилмоқда. Сайтимиз ходими Москвада SILA юристи Михаил Прокопец билан ушбу вазият юзасидан атрофлича суҳбатлашди.

"Ўтган йил охирида россиялик мураббий Алексей Беленков "Навбаҳор" клуби борасида бизга мурожаат қилди. Бошидан айтаман Беленков "Навбаҳор" клубини яхши хотиралар билан ёдга олади, унинг қандай ажойиб мухлислари борлигини айтиб берган. Унинг айтишича бундай мухлислар Ўзбекистонда бошқа йўқ экан. Бироқ мураббий ўзи ишлаб топган пулни олиш учун бизга мурожаат қилди.

Мураббий клуб унга 4 ой давомида маош бермагани ва пайсалга солиб келгани учун Россияга қайтганини маълум қилди. Агар клуб мураббий ёки футболчига 2 ойдан зиёд муддат ичида маош бермаса, ходим бир томонлама шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Беленков шу имкониятдан фойдаланди. Биз дастлаб "Навбаҳор" клуби билан музокара олиб бордик. Ўша пайтда биз 150 минг АҚШ доллари тўланса барчаси шу ерда тугашини маълум қилдик. Бироқ Наманган клуби бунга беэътибор бўлди. Шу боис ФИФАга мурожаат қилишга ва "Навбаҳор"дан 1 миллион доллар талаб қилдик. ФИФА вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқди ва клуб бош мураббийга 520 минг АҚШ доллари тўлаши ҳақида қарор чиқарди", - дейди Михаил Прокопец.

- Сайтимизда бу борадаги илк хабар чиққанида "Навбаҳор" вакиллари ҳеч қандай хат келмаганини айтишди...

- Маълумот учун айтаман, ФИФА йил бошидан буён клубга 15 мартадан кўп огоҳлантириш юборган. Агар клубдагилар хатлар нотўғри почтага келган дейишса, ФИФА бу хатларни нусхасини ЎФА халқаро бўлимига ҳам юборади. Хатлар етиб бормагани ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

- Эшитишимизга қараганда, Беленков ФИФА белгилаб берган пулдан камроғига рози экан. Шу ростми?

- Айни пайтда Беленков 250 минг АҚШ доллари олишга ва "Навбаҳор"га ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилишга тайёр. Яъни клубга ҳурмати боис мураббий ФИФА белгиланган пулнинг деярли ярмига рози. "Навбаҳор" билан ҳамон алоқадамиз ва улар ҳар сафар турли инсон бизга ёзади, қўнғироқ қилади ҳамда бир хил гап: "100 минг берамиз". Ваҳоланки юқорида айтганимдек бошида биз 150 минг таклиф қилгандик. Агар иш ФИФАгача етиб бормаганида шу пул билан барчаси тугарди. Ҳеч ким жаримага тортилмасди. Жаримани 250 минг долларга пасайтириш ҳам шахсан Беленковнинг ташаббуси бўлди.



- Ҳозир вазият қандай? ФИФА берган муддат қачонгача?

- ФИФА белгиланган муддат 19 август куни тугайди. Яъни шу кунгача клуб мураббийнинг пулларини тўламаса ФИФА санкция қўллайди. Бу янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ҳамда тахминан 30-40 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча жарима бўлиши мумкин. Кейин нима бўлади? ФИФА яна бир ой муддат беради. Агар шунда ҳам пул тўланмаса навбатдаги санкция клубдан очко олиб ташланиши ҳамда тахминан 50-60 минг доллар миқдорида қўшимча жарима бўлиши мумкин. Ҳеч ким клубнинг жабр чекишини истамайди, исталган одам Беленковнинг ўрнида бўлиши мумкин эди. Барчаси қонун доирасида ҳал этилмоқда.

Яна бир нарсани таъкидлашни хоҳлардим. Беленков ҳам, биз ҳам "Навбаҳор" билан ҳамкорликка тайёрмиз. Юқорида айтган 250 минг АҚШ долларини клуб ҳатто бўлиб тўлашига ҳам розимиз. Шарти бундай: 125 минг доллар дарҳол тўланади, қолган 125 доллар ярим йил ичида бўлиб тўлаб борилади. Агар ярим йил ичида кечикиш бўлса, жарима яна 520 минг АҚШ долларига қайтади. Клуб яқиндагина янги футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди. Бундан хабаримиз бор. Демак клубда пул бор. Агар менинг кимдандир қарзим бўлса дейлик янги машина сотиб олмайманку, тўғрими?

- "Навбаҳор" ФИФА қарорига эътироз билдира оладими?
- "Навбаҳор" ФИФАнинг қарорига апелляция бериши ва Лоззандаги спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин. Айтайлик шундай бўлди ҳам. Суд ФИФАнинг қарорини буткул бекор қила олмайди, ҳеч қачон. Шунчаки белгиланган суммани (520 минг АҚШ доллари) камайтириши мумкин холос. Жарима тахминан 250-300 минггача тушиши мумкин. Бироқ унутмаслик керакки судга мурожаат қилишнинг ўзи 50-60 минг АҚШ доллари туради. Яна юқори малакали адвокат хизмати учун 20-30 минг АҚШ доллари тўлаш керак бўлади. Агар судда ютиб чиқилган тақдирда "Навбаҳор" тахминан 320 минг доллар йўқотади (250+50+20). Ҳозир биз 250 минг сўраяпмиз. Хулоса ўзингиздан", - дейди Михаил Прокопец championat.asia сайтига.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика