Latest news

18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  4 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  5 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  17 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3

Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас" News

Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас"

Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" — "Олимпик" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало жамоамга бугунги ўйиндаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман. Эҳтимол ўйинчиларим орасида бундай трибуналар остида, бундай қўллаб-қувватлаш бор жойда илк бор ўйнаётганлари бордир. "Андижон"ни эса ғалаба билан табриклайман. Улар ўйин бўйи ҳужумлар уюштиришди, бизни босимда ушлаб туришди. Баҳс сўнггида эса бироз чарчаб қолдик ва тўп ўтказдик. Мақсадимиз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга чиқиб кетиш эди. Бизда вазият бўлди, аммо биз ундан фойдалана олмадик.


— "Андижон" стандартларда анча хавфли ҳаракат қилади, бунга алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?

— Бу Суперлигада стандартларда энг яхши ўйнайдиган жамоалардан бири. Бубаня ва Маматказинга қарши персонал ўйинчилар қўйдик. Умуман олганда, ҳаммасини тўғри қилдик, аммо сўнгги вазият ўхшамай қолди.


— "Олимпик" "Андижон"ни умуман юта олмаган. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

— Албатта, Андижонда ўзгача атмосфера бор, буни ҳамма билади. Бу ерда ўйнаш қийин, "Локомотив" билан келганимда ҳам шундай бўлганди. Мухлислар жамоага жуда катта ёрдам беришади. "Олимпик" бу ерга келиб биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас. Бизга тажриба етмайди, эҳтимол бунга шу сабабдир. "Андижон" ўйинчилари кучлироқ, аммо улар бундай мухлислар билан яхшироқ ўйнашлари керак.






Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика