Latest news

16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  1 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  2 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  7 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  7 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  21 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  2 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи" News

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи"

Дэниэль Пордес осиёлик машҳур футбол журналистларидан бири.

У йилнинг ҳар чорагида (уч ойда бир марта) ОФК томонидан нашр этиладиган “AFC Quarterly” журнали бош муҳаррири ҳисобланади. Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида бўлиб ўтган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида у ҳам иштирок этди. Тадбир якунида унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Дэн, қуръа натижаларидан кўнгил тўлдими?
- Барча гуруҳлар ажойиб бўлди. Тўғрисини айтсам, мусобақани ким ютишини билмайман, чунки имконият ҳаммада бор. Ҳар бир гуруҳда қизиқарли ўйинлар бўлади.

- Иштирокчилар кўп, лекин чемпион битта бўлади.
- Тўғри, якунда қайсидир жамоа чемпион бўлади, аммо ҳозирдан айтиш қийин. Фақат шуни айтишим мумкин, чемпионлик қуръа ташлаш маросимида биринчи ва иккинчи саватчадан ўрин олган жамоалардан бирига насиб этади. Япония бир неча бор ғолиб чиққан, Австралия амалдаги чемпион, буёқда Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони бор. Шунингдек, мезбон жамоа БААни ҳам унутмаслик керак. Хуллас даъвогар кўп.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Мусобақада иштирок этадиган ҳаммага. Мен Осиёдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламан.

- Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз?
- Бу ҳам ўзига яраша қизиқарли гуруҳ бўлди. Жамоаларга таъриф берадиган бўлсам, Япония қитъа чемпионатида энг кўп ғалаба қозонган, Уммон саралаш босқичини ажойиб тарзда ўтказди, Туркманистоннинг йўқотадиган нарсаси йўқ ҳамда Ўзбекистон фаворитлардан бири. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатида зафар қучгани ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Мен ўйинларни кўрдим ва шуни айта оламанки, сизларда келажак учун яхши авлод шаклланяпти.

- Ўзбек футболчилари орасида кимларни кўпроқ кузатасиз?
- Бундай футболчилар кўп. Лекин бошқаларга нисбатан кўп кузатганим бу Одил Аҳмедов билан Достон Ҳамдамов. Мен Ҳамдамовни U-16 мусобақаларида ўйнаганидан бери биламан. У яхши футболчи. Одил Аҳмедовга алоҳида таъриф шарт эмас, жуда кучли ўйинчи.

- Сиз билган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кучлиси ким?
- Сўзсиз Сервер Жепаров. У бежизга икки бор "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилмаган.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика