Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор News

Де юре — сайлов тугади. Де факто — очиқланиши керак бўлган масалалар ҳали ҳам бор

Тўғриси, адашиб кетдим.

Умид Аҳмаджоновдан умид қилаётганлар кўп. Ёш, сочига оқ тушиб улгурмаган, бунга қадар олимпия ҳаракати билан боғлиқ лавозимларда ишлаган кадр. Спортдан узоқда эмас, ишларига омад. Аммо саволим бор: Аҳмаджонов президентлиги қандай бўлади?

Янги президентда Мираброр Усмоновники каби ваколатлар бўладими? Айтмоқчи бўлганим, бунга қадар ҳамма бир кишининг оғзига қараб турган. Энди-чи? Клуб раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва журналистлар фикри ташкилот учун аҳамиятли бўлса яхши. Ундай бўлмаса-чи?

Умид Аҳмаджоновнинг футболга кириб келиши Бобур Шодиев билан боғлиқ. Шодиев ЎФФ ижроқўмининг аъзоси ва “Пахтакор” президенти. Бунгача Аҳмаджонов шу клубда вице-президент эди. Демак, Шодиевнинг фикри ташкилот учун, ҳеч бўлмаганда, президент учун жуда муҳим, тўғрими? Мираброр Усмоновнинг роли бироз бошқачароқ эди. Демак, биринчи ўзгариш бор. Яхши ёки ёмон деган хулоса ҳозир керак эмас, чунки тизим қандай ишлашини ҳеч ким билмайди.

Танганинг иккинчи томонида Очилбой Раматов бор. “Локомотив”нинг оёққа туришида ва мамлакатнинг энг яхши клубларидан бирига айланишида катта роль ўйнаган инсон. Унинг мамлакат Бош вазирига биринчи вице экани инобатга олинса, мавқе жиҳатдан Умид Аҳмаджоновдан анча катта. Ташкилот ичида эса бунинг акси. Бунда асосий сўз кимники бўлади: Аҳмаджоновникими ёки Раматовники?

Келинг, масалани ижобий томондан ҳам баҳолаб кўрамиз. Бунгача фақат бир кишининг айтгани билан иш қилинган бўлса, энди маслаҳатлашиши мумкин бўлган камида уч киши бор: Шодиев, Раматов, Аҳмаджонов. Умид қиламанки, бу сўз эркинлиги мавжуд бўлган, шаффофлик ва профессионалиги бор ташкилот учун дастлабки қадам. Ва албатта, бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Бунгача барча савол фақат битта инсонга эди. Ҳозир эса уч киши ўртасида айланиб қолишимиз катта эҳтимол.

ИИБ бошлиғи Пўлат Бобожонов, ЎзДЖТИ ректори Шоакрам Исроиловнинг вице бўлгани тушунарли. Бундан 4 йил аввал Усмоновнинг ўзи ёрдамчиларини ўқиб эшиттирганида ҳам бу кабилар бор эди. Футбол учрашувларида энг биринчи талаб — хавфсизлик, демак, соҳанинг энг катта одами керак.

Бироқ бошқа томони ҳам бор. Усмонов ўз вицеларини ўқиганида Асқар Толибжонов ва Сардор Раҳматуллаев ҳам қатордан кам бўлмаганди. Улар ҳозир аросатда. На ишдан кетгани борасида хабар бор ва на жойида қолгани. Де юре ҳеч ким ишдан кетмади. Умид Аҳмаджонов ўзининг биринчи йиғилишида уларни қайта таништириши — биринчи вариант. Иккинчиси, ҳеч қандай таништирув бўлмайди ва ҳаммаси келган жойидан давом этади, яъни, эски қаҳрамонлари билан.

Раҳматуллаевнинг ўрнини Очилбой Раматов эгаллаб бўлди. Балки биринчи лавозими — бош котиблик учун керак бўлиб қолиши катта эҳтимол. Терма жамоалар сўзига эса Асқар Толибжонов номи қўшиб эсланади, тўғрими?

Хуллас, шунақа гаплар. Айтмоқчи бўлганим, сайлов ўтиб, ҳаммаси тугагани йўқ. Энди янги цикл бошланди. Биз Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФдаги илк йиғилишини кутамиз. Янги раҳбарларнинг барчасидан яхшисини умид қилганим ва уларни ҳурмат қилганим ҳолда айтаманки, эскилар ва янгиларнинг алмашиши ўртасида барибир эскилик сарқити кўринди. Номзод сайлов куни кўрсатилди ва унга ҳамма бир овоздан қўл кўтарди. Бунда янги президентга эътироз йўқ, шунчаки унинг номи нима сабабдан яширилгани тушунарсиз. Аслида бунга эски раҳбарият жавоб бериши керак, янгиси эса келган кунидан буёғига жавоб беради.

Хулоса(м). Мухлислар ва журналистлар умиди ҳам янгидек бўлиши учун, биз фақат янгиларни кўришимиз керак. Эскиларни эса таниймиз, биламиз. Ҳурматни сақлаб қолишимиз учун, улар аввал ўзларини ва кейин қолганларни ҳурмат қилиб, янгиларга ишонч билдиришлари ва жой бўшатишлари чиройли иш бўларди. Ахир вақтида кета олиш ҳам бир санъат...  


Author :
Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика