Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  13 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди News

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Де Хеа ҳақида

"Ота бўлганингизда ҳаётингиздаги энг ажойиб ҳиссиётларни ҳис қиласиз. Унга вақт бераман ва кейинчалик бемалол қайтиши мумкин бўлади. Бу мавзу муҳокама қилинмаслиги учун бизга Испанияга учиб кетаётганлигини айтиб қўйди. Унинг қачон қайтишини билмайман, аммо бу узоқ давом этмайди.

Ҳа, қайтгандан кейин Давид карантин қоидаларига амал қилиши керак бўлади ва уни яна кутишга мажбур бўламиз. Ҳа, уни биз қўйиб юбордик, энди эса тезроқ қайтишини истаймиз.

Дин "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйин ўтказди ва энди у сабрсизлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Лига Кубогида у бундай ўйинларда қатнашиб бўлган".

Жароҳатлар ҳақида

"Баҳсгача яна бир-икки нафар футболчимизнинг сафга қайтишини кутяпмиз. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборган футболчилар борасида бирор нима дея олмайман. Агарда кимдир таркибга қайтмаса, яна шундай таркиб билан ўйнашимиз мумкин.

Виктор билан барчаси жойида. Ўтган баҳсда у захира ўриндиғида бўлганди. Бироқ Поль ўйинга тайёр бўлади, деб ўйламайман"

"Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида

"Бу борада хавотирга тушмаяпман. Чунки "Манчестер Юнайтед"даги ишларни назорат қила оламан. Жамоалар ўртасида фарқ жуда катта. Айни дамда улар биздан юқорида бўлиб туришибди.

АПЛда сен ғалабага лойиқ бўлмасанг, рақиблар хато қилишмайди. Бундай ўйинларга ижобий кайфият билан қараш керак. Ҳар бир ўйинда биз рақибларга жуда катта прессинг қўллаяпмиз. 3-4 ҳафта олдин ҳимояда муаммолар бор эди, ҳозир эса гол уришга қийналяпмиз".

Катта ўйинларга эътибор ҳақида

"Бу ҳолатни кўриб чиқдик. Ҳар бир ўйинда прессингга юқори эътибор қаратяпмиз. Ўтган мавсумда эса қарши ҳужумларни афзал кўргандик. Ушбу мавсумда эса буларга бироз ижобий ёндашяпмиз. Аммо ўйинлар оғир ўтмоқда.

Ёмон жисмоний ҳолат ҳақида

"Бу ҳар бир футболчига бериладиган савол. Голсиз ҳафта ўтказдик. Аммо сиз айтганчалик ёмон ҳолатда эмасмиз. "Саутгемптон"га 9та, "Реал Сосьедад"га 4та гол урдик.

Футболчиларнинг ҳолати ёмон деган фикрга қўшилмайман. Ўтган 0:0 ҳисобидаги уч ўйинда футболчилар ёнишмади. Бироқ футболчиларнинг ҳолати унчалик ёмон эмас".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика