Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  29 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Даврон Ҳошимов: "Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз" News

Даврон Ҳошимов: "Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз"

Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан (2:0) сўнг, миллий жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Видеолар орқали рақиб ўйинини ўргандик. Янги мураббий услубини тушунтиришди.
Ғалаба қозонганимиздан, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлганидан хурсандмиз. Навбатдаги ўйинларда ишқибозлар янада кўпроқ бўлишини хоҳлаймиз.


- Эктор Купер ҳаммани синаб кўрмоқда. Бугун асосий таркибда майдонга тушишингизни қачон билдингиз?
- Тўғрисини айтсам, баҳсдан 3 соат олдин асосий таркибда бўлишимни билдим. Одил Аҳмедов билан бу ҳақида ҳазиллашишга ҳам улгурдик. Купер бошчилигидаги терма жамоага биринчи марта чақирилганлар майдонга тушишга тайёр эдилар.

- Бугунги баҳсда КХДР жуда кучсиз ўйин намойиш этди...
- Рақиб кучсиз кўрингани билан, ўйин ичидаги темп бошқача бўлади. Буёғи кучсиз жамоа бўлмайди. Бу баҳс Осиё чемпионатидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика