Latest news

00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди" News

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ҳозир бирон сўз айтишга куч топиш қийин бўлаяпти. Вазият қандайдир бир даҳшатли тушга ўхшайди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди, мақсад 3 очкога қаратилганди. Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 2:0 ютиб туриб якунда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Футболчилар олдинроқ хотиржамликка берилишди. Футбол 90 дақиқа ўйналишига яна бир бор исбот. Биз охиригача курашиш ҳақида кўрсатма бергандик.

- Санъат Шиховнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунингдек Шиховда озроқ жароҳат ҳам бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдик, акс холда режада Шиховни алмаштириш йўқ эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида ҳам ҳозир бирон гап айтиш қийин.

- Ўйин 2:2 бўлиб турган вақтда Илҳомжон Ваҳобовни туширдингиз. Бу вазиятда ҳужумчини ўйинга ташлаган яхши эмасмиди?

- Захирамизда ҳужумчининг ўзи йўқ эди. Масалан Анвар Ҳожимирзаев ўйинга тайёр эмас. Муроджон Комиловни "Сурхон"нинг баланд бўйли ҳимоячиларига қарши туширишни билмадим. Ҳозир ютқазганда "мумкин эди" қабилидаги гаплар кўпаяди.

74-дақиқада бундай узоқ масофадан гол ўтказвориш жамоани кайфиятига таъсир қилади. Рақибга эса бу мотивация. Менимча, 2:0 жуда ёмон ҳисоб. Кетма-кет иккинчи ўйинда аламли мағлубиятга учрамоқдамиз.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика