Latest news

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  20 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..." News

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..."

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев тайёргарликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Қўқон-1912» турнирни кутилмаган мағлубият билан бошлади, кейинчалик ўзини тиклаб олди, бу ҳақда нима дея оласиз?

- Рақибни ҳурмат қилган холда айтишим мумкинки, «Андижон-SGS»га қарши дастлабки баҳсда шогирдларим рақибни бироз менсимаган ҳолда ўйин намойиш этишди. Бунинг эвазига жазоландик. Бу масалан жамоавий билан яхшилаб муҳокама қилдик. Кейинги ўйинларда эса улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдимизга қўйган дастлабки мақсадимизга эришдик — гуруҳ босқичидан чиқдик. Келгуси босқичдаги рақибимизни бугунги ўйиндан кейин билиб оламиз. Вазифамиз финалга қадар етиб бориш ҳисобланади.

- Жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида нима дея оласиз? «Қўқон-1912» Про лигага тушиб кетгач, асосий етакчилари жамоани тарк этди. Янги мавсумда қандай жамоа шаклланмоқда?

- Ҳозирги ҳолатимизни билиб турибмиз. Жамоанинг салкам 90 фоиз футболчи тарк этди. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Ҳозирда сафимизда келган футболчилар яхши ҳаракат қилишмоқда. Албатта, уларнинг барчаси билан шартнома имзолай олмаймиз. Бу борада турнир сўнгида бир қарорга келамиз. Шу боис, жамоага келган янги футболчиларга клуб олдига қўйган вазифаларни тушунтиряпмиз. Ҳозирча 10-11 нафар футболчини кўз остимга олиб қўйганмиз. Қолаверса, маҳаллий ёшларга эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Уларни ҳам жамоага жалб қилганмиз. Ўйлайманки, бу ёшларнинг келажаги порлоқ, фақатгина уларга эътибор қаратиш ва ишонч билдириш керак. Шу билан бирга, Суперлигада иштирок этган бир қатор футболчилар билан музокаралар ўтказяпмиз. Натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади. Агар ҳаммаси ижобий якунланса, уларни турнирдан кейин Тошкентдаги йиғинда кўрамиз.




- Селекция ишлари турнир бошлангунга қадар давом этадими?


- Олдимизда кам вақт қолган. Иложи борича, селекция жараёнида хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Клуб ишончини оқлайдиган футболчиларни қабул қилишга тайёрмиз. 15 февраль куни трансфер ойнаси ёпилади. Буни тушуниб турибмиз. Ушбу муддат сўнгигача барча трансферларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Турнир яхши ўтяпти. Бироқ майдон ҳолати чиройли футбол кўрсатишга халақит бермоқда. Менинг назаримда, турнир савияси аввалги йилларга нисбатан бироз пасайгандек туюлмоқда. Келгуси йиллардаги турнирларда ҳар бир жамоа асосий таркиби билан иштирок этса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ушбу мусобақа ҳам қайсидир мураббийлар учун фойдали саналади. Агарда сифатли майдонлар ташкил этилганда, бошқа жамоалар ҳам турнирда иштирок этган бўларди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика