Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Даврон Файзиев: "Мураббийлик борасидаги бор билимим ва тажрибамни ишга солаяпман " News

Даврон Файзиев: "Мураббийлик борасидаги бор билимим ва тажрибамни ишга солаяпман "

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бирон гап айтишим қийин, чунки асабий холатдаман. Қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. Фақат гол йўқ. Тан олиш керак, охирги 10 дақиқаликда АГМК жамоаси захира футболчилари эвазига устунликка эга бўлишди. Биз астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирда жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб бормоқда. Мураббий сифатида бор билимим, бор тажрибамни ишга солаяпман. Бу бизнинг қаторасига 7-дуранг натижамиз ҳисобланади. Бунча дурангдан 4 та ғалаба яхшироқ эди. Бу футбол ва унда ҳар қандай холатга тайёр туриш керак. Бугун Йосович ва Тошмирзаевлар карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборишди. Захирамиз ҳам кучли эмас эди. Ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини бугун йигитлар кўрсатиб беришди. Вазиятларимиз рақибдан кўпроқ бўлди. Гол урмаганимиз учун дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман.

- Йосович, Мерзяков, Ҳожимирзаев ва Тошмирзаевлар сафга қайтса, жамоа ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетиши мумкинми?

- Мерзляков 10 кундан буён машғулотларга киришди. Аммо, ҳали тўлиқ тайёр эмас. Тошмирзаев ва Йосовичларда жароҳат йўқ, улар карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборишди. Ҳожимирзаев жароҳатдан 2 та турдан сўнг қайтади. Комилов ва Норматовлар шу каби ўйинларда ўсишга эришади.

- Андрей Сидоровни сал аввалроқ майдонга тушириш мумкинмиди?

- АГМКга қарши ўйинда бир ҳимоячини олиб ҳужумчини тушириш жуда катта таваккал бўларди. АГМК 4-3-3 схемада ўйнади. Гол урсак, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозир турнир жадвалида хавфли ўринда турибмиз, йигитларга ишонман, биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз. "Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди", биз охиригача курашамиз.

- Азизхон Эркинов бугун Суперлигада дебют қилди. У кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Азизни майдонга олиб Жавоҳирни туширдим. Барибир сезилди, унда ҳаяжон бор эди. Сардор Етовқўзиевда ҳам шунақа холат. Бизда иқтидорли ёшлар бор.

- Жамоангиз футболчилари кўп холатларда ўйиндан ташқари холатларда қолиб кетишди...

- Мени талабим ҳужумчилар олдинги чизиқда тўп сўрашлари керак. Бунда футболчи вазиятни ҳам баҳолаши керак бўлади. Ўйиндан ташқари холатда эмасми, ёки тўпни ололмай қолса қарши ҳужум хавфи юзага келиб қолмайдими, мана шуларга эътибор қаратиши лозим. Лекин бугунги рақибимиз сафида тажрибали футболчилар бор эди, бунақа ўйинлар осон бўлмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика