Latest news

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз" News

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз"

«Динамо» - «Машъал» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Муҳим ўйинда ишончли ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Айниқса, “Машъал” жамоасининг пешқадамлардан бири эканлигини инобатга олиб, ўйин оғир кечишини билардик. Қолаверса, “Машъал”нинг сўнгги йилларда Самарқанддан ғалаба билан қайтаётгани, хусусан мен келгунимга қадар йил бошида “Динамо”ни мағлуб этгани бу жамоанинг кучидан далолат эди. “Машъал” билан ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйганимиздан ҳам хурсандман.

“Ғолиблар муҳокама қилинмайди” деган гап бўлсада, бош мураббий сифатида жамоамни танқид қилишга ҳаққим бор. Бугун футболчиларнинг 15 кун давомида ўйин амалиётисиз қолганлиги билинди. Йигитлар майдонда бир-бирини ўзаро тушунишда қийналишди. Сабаби, чемпионат давом этаётган бир пайтда биз ўтган икки турда майдонга туша олмадик ва рақиб ҳам топа олмадик. Мени шу нарса хавотирга солганди.

Энг асосийси 3-даврани яхши кайфият ва муҳим ғалаба билан бошладик. Барчаси режамиз асосида кечмоқда. Йил бошида айтганимдек, охиригача курашишда давом этамиз. Олдимизда жуда муҳим ўйинлар бор. Мен йигитлар потенциалига, жамоамиз кучига ишонаман. Ишонмаганимда мен бу ерда ишламасдим. Таркибимизда келажаги порлоқ бўлган футболчилар талайгина. Қолаверса, жамоамизга раҳбарият томонидан ҳам яхши эътибор берилаётгани кучимизга куч қўшади.

Самарқанд вилояти янги ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз. “Динамо”нинг кейинги ўйинларида Эркинжон Оқбўтаевичнинг ташрифлари кутилаяпти экан, биз ҳам эътиборга яраша барча мухлисларимиз ва раҳбариятнинг ишончини оқлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика