Latest news

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Даврон Файзиев: "Фарғонадаги ўйин сценарийси такрорланди" News

Даврон Файзиев: "Фарғонадаги ўйин сценарийси такрорланди"

"Сўғдиёна" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Осон ўйин бўлмаслигини билардик. Учрашувдан олдинги тахминларда кўпчилик 50-50 деб айтганди. Бу ўзини оқлади. Фақат сўнгги дақиқаларда омад кўпроқ биз томонда бўлди. Асосий мақсадимиз ўз дарвозамиздан тўп ўтказмаслик эди.

Бугунги гол осонликча урилмади. Фарғонадаги ўйин сценарийси такрорланди. Ўшанда ҳам сўнгги дақиқаларда гол уриб ютиб кетгандик. Бугунги ғалабани унутиб кейинги баҳсга тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак. "Андижон" билан учрашув осон кечмайди, бу аниқ. Ҳар бир жамоа очко олиш ниятида майдонга тушмоқда.

Халқимизни мустақиллик байрами билан табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика