Даврон Чориев: "Осиё Кубогини қўлга киритмоқчимиз"
28 may 2022 16:56
News
Даврон Чориев: "Осиё Кубогини қўлга киритмоқчимиз"
Мазкур мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинларига қуръа ташланди. Қуръа юзасидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев фикрларига қулоқ тутдик.
"Қуръадан олдин бизга айнан бирорта жамоани тушишини кутмагандим. Ҳаммаси биз билган ва биз ўйнаган жамоалар рақиб бўлишди. Рақибларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бирига астойдил тайёргарлик кўрамиз. Мазкур гуруҳни муваффақиятли ўтказишга уринамиз. Асосий мақсадимиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш ҳисобланади. Биз бунга эришиш учун охиригача курашамиз", - деди Даврон Чориев.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.


Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments