Latest news

22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  7 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  27 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  63 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Дания терма жамоасининг ЖЧ учун либоси — Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши баёнот. Рамз деярли кўринмаган, учинчи тўплам эса мотамли... News

Дания терма жамоасининг ЖЧ учун либоси — Қатарда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши баёнот. Рамз деярли кўринмаган, учинчи тўплам эса мотамли...

"Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган мусобақа".

Қатардаги ЖЧ-2022 бошланишига икки ойдан кам вақт қолди — ва иштирокчилар ўзларининг либос тўпламларини тақдим этишмоқда.


Бошқа термалар орасида Данияники яққол ажралиб турибди. Hummer компанияси бўлажак мусобақага ўз муносабатини билдирди ва Қатардаги инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозиликни ўзида ифода этувчи тўпламни чиқарди.




"Дания терма жамоасидаги либос билан икки хил сигнални ифода этмоқчи бўлдик. Тўплам ғоясида фақатгина Евро-92да Даниянинг энг катта футбол ютуғидан илҳомланмаган, балки у Қатар ва инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши қаратилган ҳам.


Шу сабабдан биз барча деталлар, жумладан логотипимизни ҳам деярли кўринмайдиган қилиб қўйдик. Минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган турнирда омманинг назарида туришни хоҳламаймиз.


Биз доимо Дания терма жамоасини қўллаб-қувватлаймиз, аммо бу мусобақани қабул қилувчи Қатарни қўллаб-қувватлаймиз дегани эмас. Биз спорт инсонларни бирлаштириши керак деб ҳисоблаймиз", — дейилади компания хабарида.


Яна бир ўзгачалик — учинчи тўпламнинг қора ранглигида.



"Бу мотам ранги. Дания терма жамоасининг ушбу ЖЧдаги учинчи либоси учун идеал ранг. Биз Қатардаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва мамлакатда стадионларни қуришда учун ишчи муҳожирларнинг ҳолати бўйича баёнот беришни жуда ҳам хоҳлаймиз".


Қатардаги қурилишларда камида 7 минг нафар инсон ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда


Amnesty International'нинг май ойида Араб миллатлари кубоги-2021 вақтидаги Қатардаги ишлар жараёнини мажбурий меҳнат деб номлаган. Объектлардаги қўриқчилар ҳафтасига рухсат этилган максимал 60 соатдан ортиқ ишлашган.



Барчаси The Guardian'нинг ўтган йилги мақоласида Қатар 2010 йилда ЖЧни олганидан сўнг Ҳиндистон, Покистон, Непал, Бангладеш ва Шри-Ланкадан камида 6751 ишчи мигрантнинг вафот этганини маълум қилганидан сўнг авж олди. Матнда аниқлик киритилишича, жами қурбонлар сони анча юқори, сабаби мақолада бошқа давлатлардан келган мигрантларнинг ўлими келтирилмаган, улар эса Қатарда жуда кўп.


Шундан сўнг Норвегиянинг бир неча клублар Қатардаги ЖЧга қарши чиқишди, айрим Европа жамоалари эса махсус акциялар билан муаммони эслатишди. Аммо, иш бойкотгача етиб бормади.


Футболдаги яна кимлар Қатардаги ЖЧни танқид қилишган?


Нидерландия терма жамоаси мураббийи Луи ван Гал мартда ташкилотчиларни танқид қилди: "Ушбу мамлакатда ўйнашимиз кулгили, бунинг сабаби ФИФАда "футболни ривожлантириш мақсадида" учун дейилиши учунми? Улар буни ушбу мамлакатда мусобақа ташкил қилиш орқали амалга оширишади. Лекин, бунинг аҳамияти йўқ. Гап пулда ва тижораат манфаатларида. ФИФА учун айнан шу нарса аҳамият касб этади. Нима деб ўйлайсиз, нега ўз тажрибам билан ФИФА комиссияларига аъзо эмасман? Чунки мен бундай турдаги ташкилотларга доим қарши чиққанман. Бу нотўғри".


Ўша пайтда Гарет Саутгейт ҳам гапирганди: "Бизда мухлислар ўзларини ноқулай ҳис этишлари, стадионлар қурилишидаги шароитлардан ва инсон ҳуқуқларидан қўрқишлари мумкинлигидан хавфсираш бор".


Бу баёнот Қатарнинг эътиборидан четда қолмади. ЖЧ-20222 ташкилий қўмита раҳбари Носир Ал Хатер мураббийга кескин жавоб қайтарди:


"Қизиқяпман, Англия терма жамоасидан ким Қатарда бўлган? Мураббийнинг ўзи Қатарда бўлганми? Унинг гапираётганлари ва оммавий баёнотлари ўқиганларига асосланганми? Муаммо шундаки, сиз ўқиган нарсангизга асосланган ҳолда, катта баёнотлар берасиз. Бундай таъсирли, катта аудитория томонидан тингланадиган инсон нимани гапираётганини яхши билиши керак.



Баёнот беришдан олдин, сиз бу ерга келишингиз, ишчилар билан гаплашишингиз, ушбу мамлакатда қолиш уларга нима беришини тушунишингиз керак. ОАВда айланадиган маълум эпизодлар бор, аммо сизни ишонтириб айтаманки, агар у келиб кўпчилик ишчилар билан гаплашса, улар фарзандларини университетга қандай ўқишга киритганликлари, оилалари учун қандай уй-жой қурганликлари ҳақида айтиб беришади. Ва бу гапларни ҳеч ким эшитмайди.


Шу сабаб Саутгейтни бу ерда қуръа ташлаш маросимида интиқлик билан кутаман. У менинг фикримга эшита олади. У ишонишга мажбур эмас, аммо турли фикрлар ва маданиятлар борлигини тушунишга ҳаракат қилиши керак. Келинг тўғрисини айтайлик, идеал давлат йўқ. Агар кимдир иедал мамлакатдан келганман деб айтса, ўзига яхшилаб боқиши керак".


"Бу ерда гап фақат пул ҳақида кетмоқда. Ҳозирги футбол — бу бизнес. Мен эса бу ҳаммада имконият бўладиган жой деб ўйлардим", — дейди Кантона.


Уларнинг стадионларни қурган одамларга бўлган муносабати — даҳшатли. Минглаб одамлар ўлишди. Барчамиз ушбу жаҳон чемпионатини нишонлаймизми? Шахсан мен уни кўрмоқчи эмасман. Жанубий Америкада мотоциклда айланиш ёки дунёнинг энг қашшоқ жойларидаги кичкина болалар билан тўп тепган ҳолда вақт ўтказган яхшироқ.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика