Дамир Низанов: "Футболимиз ривожида Неъматилло Қуттибоевнинг хизматларини алоҳида эътироф этаман"
27 mar 2021 21:42
News
Дамир Низанов: "Футболимиз ривожида Неъматилло Қуттибоевнинг хизматларини алоҳида эътироф этаман"
- Дамир, ўтган йили "Хоразм" сафида ажойиб мавсум ўтказдингиз. Жорий мавсум олдидан сизда қандай таклифлар бор эди?
- Менга биринчи бўлиб "Арал Самали" жамоаси таклиф билан чикди. Клубдаги шароитлар менга маъқул келди ва қолишга қарор қилдим. "Арал Самали" га ёрдам бераётганимдан хурсандман.
- Бу йил "Арал Самали" жамоаси ўз олдига кандай мақсадларни қўймоқда?
- Бизда ҳозир маҳаллий футболчилардан ташкил топган яхши жамоа шаклланган. Мақсад хар бир ўйинда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. Аммо раҳбарият ҳали биз билан учрашгани йўқ..
- ПРО-Лиганинг 2-турида собиқ жамоангизга қарши майдонга тушасиз...
- Аввало "Хоразм" жамоасига омад тилайман. Иккала жамоа ўртасидаги ўйинлар ҳамиша шиддатли ва қизикарли кечади. Бежизга бу каби учрашувларга дерби мақоми берилмайди.
- Қорақолпоғистон футболи ривожланишида ва танилишида ҳиссасини қўшган инсонлардан кимларни айта оласиз?
- Хозир бизда футбол ривожланишида кўпчилик меҳнат қилишмокда. Неъматилло Қуттибоевнинг меҳнатлари алоҳида эътиборга молик. У киши ёш футболчилардан ўз меҳнатларини аямасдан Суперлига жамоаларида ўйнаб кетишига йўл кўрсатиб берган.
- Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган? Биринчи мураббийим деб кимни айтган бўлардингиз?
- Футболга келишимга акам сабабчи бўлган. Биринчи мураббийим эса Равшан ака бўладилар.
- Бу йил ПРО-Лига жамоалари орасида кайси жамоанинг Суперлигага чикиш учун имкониятлари юкори баҳолайсиз?
- Хозирча барча жамоанинг имконияти бир хил, лекин Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида Суперлигага чиқиш учун имконият юқори деб биламан.
- Кучли бешлик чемпионатлари орасида кайси жамоага мухлислик киласиз? Шунингдек, қайси хорижлик футболчининг ҳаракатлари сизга ёқади?
- Испанияда "Барселона"га мухлислик киламан. Англияда эса Кевин де Брюнени ҳатти-ҳаракатларини ўзимда ўзлаштириб майдонда такрорлашга ҳаракат киламан.
- Суҳбатимиз якунида футбол мухлисларига тилакларингиз...
- Ниятим аввало юртимиз тинч бўлсин, Қорақолпоғистонга ҳам катта футбол қайтсин, юртимиз стадионлари ҳамиша футбол мухлислари билан тўлиб тошсин.
Тимур Ибрагимов ёзиб олди
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments