Latest news

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди" News

Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Олимпик Мобиуз" - "Арал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

Нишонов: "Йигитларга раҳмат айтаман. "Арал" исталган жамоага кураш таклиф қила оладиган жамоа. Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик, йигитлар кўрсатмаларни бажаришга интилишди".

- "Олимпик-MobiUz" ҳужумкор ўйин намойиш этди, аммо рақиб гол урганидан сўнг негадир жамоангиз концентрацияни йўқотиб қўйди ва "Арал" яна учта гол уришга яқин келишди...

- Тўғри, 2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди. Юқорироқда ўйнайдиган футболчиларимиз прессингдан тўхташди ва рақиб кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди, натижада "Арал" гол уриб кетди.

- "Олимпик-MobiUz" ёшлардан иборат жамоа. 60 дақиқадан сўнг кўплаб футболчиларингизни оёғи тортишиб қолди. Про лигада ўйин кам. Шу нарса футболчиларнинг тайёргарлигига таъсир қиляптими?

- Бу факт ҳам таъсир қиляпти. Аммо терма жамоа йиғинларини унутмаслик керак. Қозоғистон билан баҳсда 10 нафар футболчимиз иштирок этди, U-18 жамоасида ҳам 3 нафар вакилимиз бор. Ҳисобдан келиб чиқиб, ўйинни чўзишга уринган бўлишлари мумкин. Баҳсдан сўнг уларга юзланганимда "Ҳаммаси жойида" дейишди. Бундай қилиш нотўғри, ўсишни, ривожланишни истайдиган футболчи 90 дақиқа максимал ўйнашга интилиши керак.

- Жамоа Суперлигага чиқса, келаси мавсум учун таркибни кучайтириш режаларингиз борми?

- Агар Суперлигага йўл олсак, таркибни кучайтирмасак бўлмайди. Лекин ушбу футболчиларни сақлаб қолган ҳолда янги ўйинчиларни жалб қилишимиз шарт.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика