Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  4 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди News

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон баҳс тугашига 33 сония қолганда гол ўтказиб Таиландга мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси "Continental" халқаро турниридаги иштирокини давом эттирмоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз мезбон Таиланд терма жамоасига қарши 3-тур доирасида кураш олиб борди.

Беллашувда футзалчиларимиз 3:2 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Учрашув якунланишига беш ярим дақиқача вақт қолганда таиландликлар бешинчи ўйинчи билан ҳаракатланишни бошлашди ва 36-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Дуранг бизни гуруҳда биринчи ўринда олиб қоларди. Мезбонларга эса фақат ғалаба зарур эди. Ўйин тугашига 33 сония қолганда Таиланд ғалаба тўпини киритди.

Гуруҳда Таиланд бир, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлди.

"Continental" халқаро турнири

"Show DC" мажмуаси, Бангкок

Таиланд - Ўзбекистон 4:3

Голлар: Супҳавут Туенкланг 11, 26, Жетсада Чудеч 36, Ворасак Срирангпирот 40 - Жетсада Чудеч 4 (автогол), Ҳусниддин Нишонов 19, Даврон Чориев 28

Ўзбекистон - дастлабки бешлик: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Анасҳон Раҳматов, Машраб Одилов, Музаффар аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Равшан Элибоев, Ҳушнур Эркинов, Суннатулла Жўраев, Аббос Элмуродов.

Таиланд - дастлабки бешлик: Канисон Пупун, Жирават Сорнвичан, Критсада Вонгкаео, Супҳавут Туенкланг, Муҳаммад Осаманмуса.

Захирадагилар: Варут Вангсама-Аео, Ронначаи Жунгвонгсук, Порнмонгкол Срисубсеанг, Жетсада Чудеч, Аттавут Мадялан, Катавут Ҳанкампа, Чаиват Жамгражанг, Апиват Чаемчароен, Навин Раттанавонгсвас, Перапат Каеввилаи, Ворасак Срирангпирот.

Огоҳлантириш: И.Ҳамроев 39

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика