Latest news

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  4 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  7 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади News

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади

Бугун — 13 июнь санасида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита аъзоларидан Олимхон Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев, Мақсуд Каримов, Ойбек Иброҳимхонов ҳамда Диёр Имомхўжаев йиғилишда бевосита иштирок этди. Алишер Юсупов, Азиза Татлимуратова ҳамда Одил Аҳмедов сафарда эканлигидан келиб чиқиб, Zoom платформаси ёрдамида қатнашди.

Шу йилнинг сентябр ойида Хитой Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва катта эҳтимол билан унинг футбол турнирида Темур Кападзе бошқарувидаги олимпиячилар иштирок этиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мазкур мусобақа қолдирилди. Ўз-ўзидан тақвимда баъзи ўзгаришларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 ноябрь куни Қатарда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Гарчи унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар мундиални томоша қилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мавсумни 21 ноябрга қадар якунлаш таклифи билан чиқди ва буни бир неча факторлар билан асослади. Якунда Ижроқўм мазкур қарорни бир овоздан тасдиқлади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига II давраси 1 августда, Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт оладиган бўлди. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал ўйини 30 октябрь куни Бухорода ташкил этилади. Бунда эҳтимолий об-ҳаво ҳамда финални томоша қилиш учун ташриф буюрадиган саёҳатчилар масаласи ҳам инобатга олинди. Про лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябрь кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябрь куни ташкил этилади.

Мавсумнинг умумий тақвимини мана шу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Аёллар чемпионатининг танаффусдан кейинги давоми аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан суҳбатдан кейин шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб Биринчи лига ва U19 чемпионати тақвими тузилади.

2023 йилги мавсум старти ҳамда якуни бўйича режалар, Лига кубогининг 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилиши (Осиё ўйинларининг бекор бўлишидан келиб чиқиб), трансфер ойналари саналари бўйича келишувлар ҳақида тез орада алоҳида хабар берилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика