Latest news

17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" иккита пенальти эвазига "Сурхон"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" иккита пенальти эвазига "Сурхон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

СЎҒДИЁНА – СУРХОН 2:0 
28 август 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Шоҳруз Норхонов 38 пенальти, - 1:0. Жасур Ҳасанов 43 пенальти, - 2:0.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 7.Санжар Рашидов (5.Аюбхон Номанов, 77), 10.Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 77), 11.Жасур Ҳасанов, 14.Даниэль Насриддинов (8.Жамшид Болтабоев, 65), 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (21.Саҳоб Рашидов, 77), 22.Шаҳбоз Жўрабеков (12.Санъат Шихов, 59), 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 24.Муҳаммад Яҳёев, 25.Нодирбек Қўйбоқов.

"Сурхон": 45.Акбар Тўраев (1.Асилбек Амонов, 46), 8.Шерзод Каримов, 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касьян, 17.Сардор Сулаймонов (19.Нуриддин Ҳасанов, 61), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров (15.Муҳаммадали Намозов, 84).
Захира: 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 9.Дилшод Жабборов, 29.Нурмуҳаммад Номозов, 38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 60.Ўрал Чориев.

Огоҳлантиришлар: Аъзам Алиев 42, Шаҳбоз Жўрабеков 53, Ҳусниддин Ғофуров 90+4.


Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 38', Jasur Khasanov O - 43'

Superliga. Round 13

28/08/2020, 19:00

0
:
2
Finished

Surkhon

45'
90'
38'  Shohruz Norkhonov
43'  Jasur Khasanov O
53'  Шахбоз Джурабеков
59'  Шахбоз Джурабеков (Sanat Shikhov)
65'  Daniel Nasriddinov (Jamshid Boltaboev)
77'  Javokhir Kahramanov (Сахоб Рашидов)
77'  Sanjar Rashidov (Ayubkhon Nomanov)
77'  Shohruz Norkhonov (Bakhodir Nasimov)
42'  Azam Aliev
46'  Akbar Turaev (Asilbek Amonov)
61'  Sardor Sulaymonov (Nuriddin Khasanov)
84'  Asror Gafurov (Muhammadali Nomozov)
90'  Anvarjon Gofurov



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:0

90+4. Огоҳлантириш. "Сурхон". Ҳусниддин Ғофуров

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди 

87. ЗАРБААААА! Милан Митровичдан ажойиб сейв! 

85. ЗАРБА! Шиховнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

84. Ўзгариш. "Сурхон". Асрор Ғофуров ўрнига Муҳаммадали Намозов

80. "Сурхон"да жарима тўпи, Саломов тўпни жарима майдонига узатди, Ҳусниддин Ғофуров зарба берди ва Шихов билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам кўрсатишди

77. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Санжар Рашидов, Қаҳрамонов, Норхонов ўрнига Номанов, Саҳоб Рашидов ва Баҳодир Насимов тушди

72. Хавфли вазият, тўп ўнг қанотдан ҳаводан узатилди, Касьян рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

70. ЗАРБААААААААААА! Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади, Амонов қийинчилик билан тўпни қайтарди!

65. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Насриддинов ўрнига Болтабоев тушди

65. "Сурхон" икки тўп фарқи билан мағлуб бўлмоқда, аммо ҳужумлари ўхшамаяпти

61. Ўзгариш. "Сурхон". Сулаймонов ўрнига Нуриддин Ҳасанов тушди

60. ЗАРБААААА!  Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни Норхонов дарвозага йўллади, Амонов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Норхонов ноаниқ тарзда йўллади

59. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жўрабеков ўрнига Шихов тушди

55. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов акробатик тарзда дарвозага йўллади, Станоевич тўпни қайтарди 

55. "Сўғдиёна" иккинчи таймни ҳам фаол тарзда бошлади

53. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Шаҳбоз Жўрабеков

46. Иккинчи тайм бошланди

Ўзгариш. "Сурхон". Акбар Тўраев ўрнига Асилбек Амонов тушди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. ГОООООООООООООООООООЛ! Жасур Ҳасанов 2:0. Ҳасанов ҳам пенальтидан гол урди

42. Огоҳлантириш. "Сурхон". Аъзам Алиев

42. ПЕНАЛЬТИ! Яна "Сурхон" дарвозасига! Бу сафар Аъзам Алиев тўпни қўли билан ўйнагани учун

38. ГОООООООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов 1:0. Норхонов пенальтидан гол уриб ҳисобни очди 

36. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон. Акбар Тўраев Жавоҳир Қаҳрамоновни йиқитди

33. "Сурхон" вакили Сардор Сулаймонов ҳозир Милан Митровичга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

27. ЗАРБААА! Каримов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Митрович ўз ўрнида 

26. ЗАРБА! Каримовнинг узатган тўпини Касьян дарвоза томон йўллади, тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишшди

26. "Сурхон"да жарима тўпи, Шерзод Каримов тўп олдида

22. Колакович ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Шайдулов томонидан йиқитилди, "Сўғдиёна"да жарима тўпи

19. Зарба! Насриддиновнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Тўраев тўпни эгаллаб олди

19. "Сўғдиёна" жарима тўпига эга бўлди, Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

14. ЗАРБА! Шаҳбоз Жўрабековнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди! 

11. Хавфли вазият! Шавкат Саломов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва йиқилди, бош ҳакам Саломов ўзи йиқилган деб топди

10. Учрашувда ҳозир хавфли вазиятлар деярли содир этилмаяпти,

5. Дастлабки дақиқаларда жамоалар бир-бирларини ўрганишмоқда дейиш мумкин

3. ЗАРБА! Шоҳруз Норхоновнинг зарбаси ноаниқ кетди!

1. Ўйин бошланди! 




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика