Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Coca Cola Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди News

Coca Cola Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Coca Cola Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиш ва голларни томоша қилиб бориш мумкин. 



Coca Cola Суперлига, 2-тур

МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР 1:0
16 март 2021 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Бекзод Арипов 

Гол: Шаҳзодбек Нурматов 5, - 1:0, 

Амалга оширилмаган пенальти: Станислав Андреев 15 (дарвозабон)

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4. Одилбек Абдумажидов, 8. Саламат Қуттибоев, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 34. Евгений Макеев, 55. Акбар Исматуллаев, 98. Дамир Темиров.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 6. Никита Павленко, 7. Дониёр Нарзуллаев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 48. Дилшод Раҳматуллаев.

"Бунёдкор": 1. Равшан Ягудин, 4. Давронжон Эргашев, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 8. Санжар Рашидов, 10. Хуршид Ғиёсов, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одилжон Абдураҳмонов 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев, 30. Абдулла Абдуллаев, 49. Иброҳим Томива.
Захира: 91. Зафар Сафаев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 9. Фаррух Икромов,14. Миржаҳон Мираҳмадов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.



ЯНГИЛАШ



Ўйин якунланди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз. 

Учрашувга олти дақиқа қўшиб берилди. 

85. ОГОХЛАНТИРИШ. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ҳам ҳакам томонидан огохлантирилди. 

ЎЗГАРИШ. Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди. 

80. ГООЛ. "Металлург"нинг голи ҳисобга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди.

76. ЎЗГАРИШ. "Металлург" Аброр Тошқўзиев ўрнига Шаҳзод Ғофурбеков майдонга тушди. 

74. Қандай вазияяяяяят. Қандай қилиб бўш дарвозага гол ура олмаслик мумкин? Иброҳим Томива бўш дарвоза турганда дарвоза устунини нишонга олди. Ўйиндан ташқари ҳолат бор эдими? Фикримизча йўқ. 

ФААААРУХ ИКРОМООООВ. Захирадан ўйинга қўшилган футболчи "Бунёдкор"нинг ўйинини жонлантирди

"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда босимни оширди. Вазиятлар яратишга уринмоқада.

69. ОГОХЛАНТИРИШ. "Металлург"дан Евгений Макеев огохлантирилди. 

Қуйида айтиб ўтганимиздек Абрамов ҳам учрашувни кузатмоқда. 


Эндиликда Икромов қанотга йўл олади, Тўхтасинов эса марказга ўтади. Тактик ўзгариш ҳам юз берди. 

63. ЎЗГАРИШ. Фаррух Икромов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Санжар Рашидов майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Икромов ўйинни давом эттиради. 

"Бунёдкор" темпни оширмоқда. 

60. ЎЗГАРИШ. Лутфулла Тўраев ўрнига Суҳроб Иззатов майдонга тушди. 

59. ЗАРБАААААА, Томиваааааа. Нигериялик ҳужумчи "Металлург" ҳимоясини ёриб ўтиб зарба берди. Лекин жуда кучли ва ноаниқ. 

55. ЎЗГАРИШ. Нурматов ўрнида ўйинни Дониёр Нарзуллаев давом эттиради. 

53. Шаҳзод Нурматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи алмаштирилади. 

48. ОГОХЛАНТИРИШ. Ҳакамга эътироз билдиргани учун Марат Мифтахуддиновга сариқ карточка кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

45. "Бунёдкор" бўлим сўнгида анча фаоллашди. 

43. ЗАРБААА. Майдон эгаларидан Дамир Темировнинг кучли зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди. 

"Металлург" жамоаси ҳимояда бехато ўйнамоқда. 

41. Меҳмонлар тўпни назорат қилишаётган бўлсада кескин вазиятлар кам яратишмоқда. Биринчи бўлим тугашига эса оз қолди. 

38. ЗАРБАААА. Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасини Ягудин ушлаб олди. Ўйиндаги устунлик "Металлург" томонида. 

33. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Металлург" - "Бунёдкор" учрашувини бевосита стадиондан кузатмоқда. Терма жамоанинг март ойидаги йиғинига "Бунёдкор"дан битта футболчи чақирилган. "Металлург"дан эса чақирилмаган. 

25. Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда. Лекин ҳужумларнинг якуни йўқ. 

21. "Металлург"нинг ўнг қаноти бугун жуда фаол. Бекободликлар футболчисининг ўнг қанотдан оширган тўпни Ягудин осонликча эгаллаб олди. 

20. ОГОХЛАНТИРИШ. Станислав Андреев ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

19. "Бунёдкор" жамоаси ўйин назоратини қўлига олди ва ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда. 


15. ЗАРБААААААААААААА! ЯГУДИИИИИН! Станислав Андреевнинг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбасини Равшан Ягудин қайтарди

14. "Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди. Ягудин Нурматовни йиқитди

5. ГОООООООООООООЛ. "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматовнинг узатмаси голга айланди. Аниқроғи футболчи тўпни жарима майдончасига узатди ва узатма кутилмаганда суперголга айланди. 





3. Илк дақиқалардан ўйин темпи баланд. 

Учрашувга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадион узра Ўзбекистон Давлат мадҳияси янгради. 

Жамоалар чигалёзди машғулотларни ўтказиб бўлишди. 

Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика