Latest news

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  0 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  5 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  3 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Coca Cola Суперлига. Бугун Қўқонда "Металлург", Муборакда "Бунёдкор" меҳмон бўлади News

Coca Cola Суперлига. Бугун Қўқонда "Металлург", Муборакда "Бунёдкор" меҳмон бўлади

Бугун Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтади.



Coca Cola Суперлига. 15-тур
ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ
16 сентябрь 2020 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Раҳим Каримов, Тимур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 21 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 10та ўйинда "Металлург" ғалаба қозонган, 9та баҳсда "Қўқон-1912" зафар қучган. Яна икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Металлург" 33та гол уриб, 32та гол ўтказган.

Ўзаро ўтган охирги учта ўйиннинг барчасида "Металлург" ғалаба қозонган.

Қўқонда ўтган 10та ўйиннинг фақат биттасида "Қўқон-1912" мағлуб бўлган (2019 йил).

Биринчи даврада Бекободда ўтган баҳсда Станислав Андреевнинг пенальтидан урган голи мезбонларга ғалаба келтирганди - 1:0.


Coca Cola Суперлига. 15-тур
МАШЪАЛ – БУНЁДКОР
16 сентябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Ушбу клублар бугунга қадар 21 марта тўқнаш келишган. 17та ўйинда "Бунёдкор" ғолиб бўлган, 2 марта "Машъал" зафар қучган ва 2та учрашувда дуранг кузатилган.

"Машъал" бу жамоага қарши ўз майдонидаги охирги учта ўйиннинг ҳеч бирида ютқазмаган - 2та ғалаба, 1та дуранг.

Дастлабки даврада Тошкентда кечган баҳсда Жасур Жалолиддинов томонидан урилган гол "қалдирғочлар"га ғалаба келтирганди - 1:0.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика